45 ёшни қарши олган Гулсанамнинг ҳаётидаги муҳим воқеалар

Хонанда Гулсанам Мамазоитова 22 март куни 45 ёшни қарши олди. У 1981 йил 22 мартда Фарғона шаҳрида таваллуд топган.
Санъатга бўлган муҳаббатининг шаклланишида унинг акаси Отабек Муҳаммадзоҳид муҳим ўрин тутган. Хонанданинг айтишича, айнан акаси унинг овозидаги ўзига хосликни илғаб, қўшиқ айтишга бўлган қизиқишини оширган.
Гулсанам оилада кенжа фарзанд бўлиб, унинг Гўзалхон исмли опаси ҳам бор. У бир интервюсида болалик хотираларига тўхталиб, “Онамиз бизларни ёлғиз ўзи, отасиз катта қилган. Ота меҳрини деярли ҳис қилмаганмиз”, дея самимий фикр билдирган.
Хонанданинг турмуш ўртоғи ҳам санъат соҳаси вакили ҳисобланади. Уларнинг Моҳижаҳонбегим ва Абдуғаффор исмли фарзандлари бор.
Ижодий фаолияти давомида Гулсанам Мамазоитова қатор мукофотларга сазовор бўлган. Жумладан, у 2006 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 2013 йилда эса “Ўзбекистон халқ артисти” унвонларини қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!