Масуда Отажонова дўстлик ҳақида аччиқ ҳақиқатни айтди

Масуда Отажонова интервюларидан бирида ҳаёт ҳақидаги чуқур фикрлари билан ўртоқлашди. Актрисанинг таъкидлашича, инсон ҳаётидаги энг мушкул нарсалардан бири — бу ҳақиқий ва садоқатли дўст топишдир.
“Ёшликда дўстларимиз, дугоналаримиз, яқинларимиз кўп бўлади. Аммо ёш ўтиб, ҳаёт синовлари ва қийинчиликларига дуч келганимизда, ўша дўстларни изласак ҳам топа олмай қоламиз. Вақт ўтиши билан кўп дўстлар секин-аста сараланиб, охирида бир-иккитаси қолар экан”, — дейди у.
Масуда Отажонова суҳбат давомида бу ҳолатда фақат бошқаларни эмас, балки инсон ўзидан ҳам камчилик қидириш кераклигини таъкидлади.
“Балки дўстларимни ёнимда сақлаб қола олмаганимда ўзимнинг ҳам хатоларим бордир. Етарлича меҳр кўрсатмагандирман ёки муносабатларни асрай олмагандирман. Шунинг учун инсон баъзан айбни ўзидан ҳам излаши керак”, — дея самимий фикр билдирди актриса.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!