date

Толибжон Исроиловдан уйланмоқчи йигитларга муҳим тавсия

Толибжон Исроиловдан уйланмоқчи йигитларга муҳим тавсия

Толибжон Исроилов “Аёл қалби” кўрсатувидаги суҳбати давомида оила қуриш арафасида турган ёшларга муҳим ва ўйлантирувчи маслаҳат берди.

Хонанданинг таъкидлашича, келин танлашда энг муҳим жиҳатлардан бири — қизнинг оиласи, хусусан, онасига эътибор қаратишдир:

“Онасига қараб қиз олинглар. Албатта, куёв қилганингизда ҳам шундай. Онаси яхши бўлиши керак. Буни қатъий айтаман — кимдир рози бўладими, қарши чиқадими, барибир шу фикрдаман. Бу гапни мен эмас, халқ айтган. Аллоҳ уни халқ қалбига солган”, — дейди у.

Шунингдек, Толибжон Исроилов аёлнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди:

“Тўғри, дунёдаги катта ишларни эркаклар қилади. Аммо айнан ўша буюк ишлар сари эркакларни етаклайдиган — аёл бўлади”, — дея сўзини якунлади хонанда.

Мазкур фикрлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Изоҳларда кўпчилик хонанданинг гапларига қўшилиб, бу фикрда катта ҳақиқат борлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Толибжон Исроиловдан уйланмоқчи йигитларга муҳим тавсия