date

Эрта улғайган Алишер Файзнинг дардли иқрори

Эрта улғайган Алишер Файзнинг дардли иқрори

Алишер Файз “13-студия” лойиҳасида меҳмон сифатида иштирок этиб, ўз ҳаётидаги таъсирли хотиралар билан ўртоқлашди.

Суҳбат давомида бошловчи хонандага унинг болалик йиллари ҳақида савол берди. Унинг таъкидлашича, Алишер Файз 10 ёшида Тошкент шаҳрига келиб, тенгдошларига нисбатан анча эрта мустақил ҳаётга қадам қўйган.

“Ўша пайтда сиз учун энг оғир бўлган жиҳат нима эди? Нимани кўпроқ соғингансиз?” — деган саволга хонанда бироз ўйланиб, ҳўрсинган ҳолда жавоб қайтарди:

“Бола бўлишни”, — деди у қисқа ва самимий тарзда.

У сўзини давом эттирар экан, ҳаёт уни эрта улғайишга мажбур қилганини таъкидлади:

“Ҳаёт шундай экан. Тезроқ катта бўлишга тўғри келган”, — деди хонанда.

Мазкур иқрор кўплаб мухлисларни бефарқ қолдирмади. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар хонанданинг самимий сўзларини қўллаб-қувватлаб, ҳар бир инсоннинг тақдири турлича синовлар билан бой эканини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Эрта улғайган Алишер Файзнинг дардли иқрори