Ўзбекистоннинг маънавий мероси “New York Festivals” финалига чиқди

Маданият1 дақиқа ўқиш1.8K
Ўзбекистоннинг маънавий мероси “New York Festivals” финалига чиқди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистондаги Ислом сивилицияси маркази томонидан Шоукат Мирзиёевнинг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган “Маърифат акс-садоси” ҳужжатли филмлар серияси Нев Ёрк Фестивалс ТВ & Филм Авардс 2026 финал босқичига чиқди.
  • Лойиҳада “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирок этган бўлиб, филм бронза, кумуш ёки олтин тоифаларидан бирида мукофот олиш учун даъвогарлик қилади.
  • Ғолиблар 2026 йил 21 май куни Сторйтеллерс Гала тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази томонидан амалга оширилган ва Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган “Маърифат акс-садоси” ҳужжатли фильмлар серияси халқаро кино саноатидаги нуфузли мусобақа – New York Festivals TV & Film Awards 2026 финал босқичига йўл олди.

Лойиҳада дунё миқёсида тан олинган, “Оскар” мукофоти соҳиби, актёр Бен Кингсли ҳам иштирок этди. Бу эса фильмнинг сифат ва илмий-ахборот қийматини янада оширди.

Финал босқичда ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирини қўлга киритиш учун даъвогар бўлади. Танлов ғолиблари 2026 йил 21 май куни бўлиб ўтадиган Storytellers Gala тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Ўзбекистоннинг маънавий мероси “New York Festivals” финалига чиқди

Фильм ислом оламининг бой интеллектуал ва маънавий меросини Марказий Осиёдан чиққан буюк олимлар – Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино ва бошқа алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси орқали кенг ёритиб беради. Шунингдек, фильмда Темурийлар ва Бобурийлар даври, ҳамда минтақанинг бошқа тарихий цивилизациялари мероси ҳам чуқур таҳлил қилинган бўлиб, уларнинг илм-фан, тиббиёт ва фалсафа ривожига кўрсатган таъсири илмий-оммабоп усулда тақдим этилган.

Мавжуд лойиҳа материаллари аввалдан халқаро аудиторияга тақдим этилган бўлиб, CNN, BBC ва Euronews каби етакчи телеканалларда эфирга узатилиши лойиҳанинг глобал нуфузини янада оширди.

New York Festivals TV & Film Awards халқаро мукофоти телевидение ва кино соҳасида юқори нуфузга эга бўлиб, қатъий саралаш тизими, иштирокчиларнинг кенг географияси ва рақобатнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Илгари ушбу мукофот доирасида BBC, National Geographic ва Netflix каби етакчи медиа компаниялар томонидан яратилган лойиҳалар энг юқори баҳоланган.

Ўзбекистоннинг маънавий мероси “New York Festivals” финалига чиқди

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази халқаро илмий-маданий майдонда фаол позицияни эгаллаб, академик тадқиқотлар, замонавий технологиялар ва глобал медиа коммуникациялар уйғунлигига асосланган лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда.

Ушбу фильм нафақат илмий аҳамиятга эга, балки миллий меросимиз ва халқаро кино саноатида Ўзбекистоннинг нуфузини оширади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?