Ўзбекистонда маданият ислоҳоти: очиқ мулоқотлар бошланди

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш мақсадида кенг қамровли очиқ мулоқотлар бошланди. Ушбу учрашувлар Президент топшириғига биноан ташкил этилиб, соҳа вакиллари, ижодкорлар ва тадбиркорларни бирлаштиради. Мулоқотлар давомида кино, театр, адабиёт, мусиқа, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги муаммолар муҳокама қилиниб, амалий ечимлар ишлаб чиқилади. Тадбирлар 2026 йил 20-25 апрель кунлари ўтказилади ва истаган фуқаролар махсус бот орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини чуқур ислоҳ қилиш, уни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг қамровли очиқ мулоқотлар мавсуми бошланмоқда. Президент топшириғи асосида ташкил этилаётган ушбу учрашувлар соҳа вакиллари, ижодкорлар ҳамда тадбиркорларни бир майдонга жамлайди.
Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилади. Шу билан бирга, вазир Озодбек Назарбеков ҳам мазкур мулоқотларда фаол иштирок этиши белгиланган.
Режага кўра, учрашувлар 2026 йил 20–25 апрель кунлари алоҳида тасдиқланган график асосида ташкил этилади. Асосий мақсад — соҳадаги мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва уларга амалий ечимлар ишлаб чиқиш.
Очиқ мулоқотлар бир қатор йўналишларни қамраб олади. Жумладан, кино ва анимация, театр ва цирк санъати, адабиёт ва ижодий фаолият, мусиқа ҳамда рақс соҳалари алоҳида кўриб чиқилади. Шунингдек, ҳунармандчилик, музейлар фаолияти, археология ҳамда болалар учун контент яратиш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлади.
Мулоқотларда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар махсус @mv_ochiqmuloqot_bot боти орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар тасдиқланган жадвал асосида учрашувларда қатнашиш имконига эга бўлади.
Мазкур ташаббус мамлакат маданиятида янги ислоҳотлар босқичини бошлаб бериши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…