date

Вазира Юнусова ҳаётда қандай она?

Вазира Юнусова ҳаётда қандай она?

Фото: Yandex

“Янги тонг” кўрсатувида таниқли актриса Вазира Юнусованинг қизлари меҳмон бўлиб иштирок этди. Дастур давомида бошловчилар санъаткорнинг саҳнадаги ва ҳаётдаги ҳарактери ўртасидаги фарқ ҳақида қизиқарли саволлар беришди.

Томошабинлар Вазира Юнусовани кўпроқ самимий, очиқкўнгил, ҳазилкаш ва хушчақчақ инсон сифатида билишади. Бироқ унинг фарзандлари онасининг ҳаётдаги асл қиёфаси бироз бошқача эканини айтиб ўтишди.

Ўртанча қизи онаси ҳақида гапирар экан, уни “қатъиятли, жиддий ва доимо фарзандларини назорат қилиб турадиган меҳрибон она” сифатида таърифлади. Унинг сўзларига кўра, Вазира Юнусова оилада интизом ва тартибга катта эътибор беради.

Бошловчилик қилган актриса Зарина Йўлдошева ҳам суҳбатга қўшилиб, қизларга уларнинг касби ҳақида савол берди. Ўртанча қизи ўзини иқтисодчи (экономист) эканини, опаси эса юрист бўлиб ишлашини, яна бир синглиси эса ҳали мактабда ўқишини маълум қилди.

Суҳбат давомида кутилмаган савол ҳам берилди: нега Вазира Юнусова фарзандларини орасини катта қилиб дунёга келтирган? Ўртанча қизи бу ҳолат режалаштирилмаган, ҳаётий шароитлар сабаб юзага келганини очиқ айтди.

Маълум бўлишича, Вазира Юнусова кичик қизини 43 ёшида дунёга келтирган. Дастур бошловчилари эса 40 ёшдан кейин туғилган фарзандлар кўпинча янада ақлли ва серғайрат бўлиши ҳақида фикр билдиришди.

Кўрсатувдаги самимий суҳбат томошабинларда катта қизиқиш уйғотиб, ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Вазира Юнусова ҳаётда қандай она?