Шаҳло Аҳмедова лицензияси тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

  • 17 ноябрь 2018, 21:36
  • 5 084
  • Маданият
  • Шаҳло Аҳмедова лицензияси тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди
    Хонанда Шаҳло Аҳмедова 16 ноябрь куни Instagramдаги ўз саҳифасида “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабар бўйича изоҳ ёзди.

    “Очиғини айтсам, содир бўлаётган ҳодисадан шокдаман”, - деб ёзди ўзбек хонандаси. Ўз постига хабарнинг скриншотини, смайлик ва бир неча хештегларни қўшиб қўйган.

    Instagram фойдаланувчилари унинг изоҳига турлича муносабат билдиришган, аксарият муштарийлар Аҳмедовани қўллаб-қувватлашган. Instagramда бу масала бўйича мунозара авжига чиққан.

    “Клип менга жуда ёқди, ҳеч қандай ножўя ҳаракатларни мен ҳам, дўстларим ҳам кўришмади”, - деб ёзади aleksey.shinyaev.

    “Яхши клип, ҳеч қандай уятли жойи йўқ”, - деб тасдиқлайди raimkulovanvar.

    “Менимча, “Ўзбекконцерт” мажлисларида барча хонандаларни қандай клипларни олиш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришса керак”, - деб қўшимча қилди nigamad19882106.

    Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Шаҳло Аҳмедова “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилинганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шаҳло Аҳмедова лицензияси тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди