Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)

Маданият4 дақиқа ўқиш6.7K
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Бетакрор ижроси ва гўзаллиги билан дунёда минглаб мухлислар эътиборини қозонган ўзбек пианиночиси Лола Астанова Ўзбекистон халқаро форумлар саройида ўз чиқиши билан жаҳон классик мусиқаси шинавандаларини шод этди, деб ёзади My Day.

Лола Астанованинг Тошкентдаги чиқиши дирижер Владимир Федосеев бошчилигидаги П.И.Чайковский номидаги катта симфоник оркестри концерти доирасида бўлиб ўтди. Мазкур концерт санъатга ҳомийлик қилиб келувчи бизнесмен Алишер Усмоновнинг Тошкент аҳлига янги йил совғаси бўлди.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
«Классиканинг Lady GaGa»си Лола Астанова, ҳозирги кунга қадар академик мусиқа оламида шов-шувларга сабаб бўлиб келмоқда. Лола Астанова дунёда энг гўзал пианиночилар рўйхатидан ўрин олган, ҳозирда АҚШда яшаб, ижод қилувчи, асли Тошкентда туғилган ўзбек қизи.

Унинг фортепианода яратган поп қўшиқлар транскрипсиялари YouTube’да бир ярим миллионгача кўришларни йиғади.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Фото: My Day
Лола Астанова — пианиночи. У Успенка муаллимаси Тамара Попович, шунингдек, Моксва консерваторияси профессори Владимир Наумовнинг ўқувчиларидан бири бўлган. Саккиз ёшидан АҚШ, Германия, Россия, Австрия, Франция ва Италияда концертларини тақдим этиб келади. Москвада бўлиб ўтган Ф.Шопен номидаги ёш пианиночилар II Халқаро танлови совриндори. «Новие имена» — «Янги номлар» лойиҳасининг стипендиати. Техасдаги Райс Университети битирувчиси. У илк яккахон концертини Нью-Йорк шаҳрида Карнеги-Холл саҳнасида 26 ёшида тақдим этган. Лола Астанова ЮНЕСКО шафелигида суратга олинган «ХХ аср истеъдодлари» ҳужжатли фильмига киритилган.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Фото: My Day
Москвада Шопен номидаги танловда совриндор бўлганимда мен ҳали бола эдим. Лекин ёш бўлишимга қарамай, ўша вақтлардаёқ танловларнинг кулис ортида сиёсатнинг кўплиги, саҳнада эса бетакрорлик эмас, бу ҳолатда «қиёфасизлик» сўзига синоним бўла оладиган «академиклик» қадрланишини тушунганман.

Танловлар бу – тор доирадаги мавзу бўлиб, бугунги кунда ҳақиқий мусиқий карьера учун деярли ҳеч нарса бермайди. Тингловчига қандай дипломларинг ва кубокларинг борлигининг қизиғи йўқ, у ёки мусиқадаги тириклик ва ҳақиқийликни сезади ёки йўқ.

57-кўчадаги Steinway Hall ертўласи деворлари – деярли барча 20-аср буюк мусиқачиларини кўрган, ва у ерда ўзгача энергетикани ҳис қилиш мумкин. Нью-Йоркдаги илк йилларим мен ҳам кўп вақтимни ўша ерда ўтказганман. Лекин ҳамма нарса бир кун тугайди: бир неча йил аввал Steinway бу бинони сотиб юборди ва у энди хотиралар ва афсоналар қаторидан ўрин олди.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Фото: My Day
Олти йил аввал мен Карнеги-холлда Дональд Трамп бошчилигида ўтказилган ва машҳур актриса Жули Эндрюс томонидан ташкиллаштирилган Владимир Горовиц хотирасига бағишланган гала-концертда дебют қилган эдим. Афсуски, актриса билан жуда кам мулоқотда бўлдик. Ўша кунги Дональд Трамп билан танишув кейинги мулоқотларимизнинг дебочаси бўлди. Мазкур концертдан сўнг мен бир неча бор унинг Палм-Бичдаги клубида саҳна олдим, хайрия оқшомларида иштирок этдим.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Севимли актёрим Роберт Де Ниродан хушомадлар эшитиш, фильмларини севиб томоша қиладиган Баз Лурман («Мулен Руж» мюзикли, шунингдек, «Қоидасиз рақслар», «Буюк Гэтсби», «Австралия» фильмлари режиссёри) билан таниш бўлиш мен учун ёқимли. Лекин энг ёдда қолган ва мен фахрландиган учрашувлар бу – менинг мусиқам ҳаётида қандайдир муҳим роль ўйнаган, мисол учун оғир касаллик билан курашиш учун куч топишга ёрдам берган оддий томошабинлар билан бўлган учрашувлар.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Фото: My Day
Мени доимо Чайковский симфониялари таъсирлантиради, айниқса тўртинчи ва олтинчи «патетик». Бу чуқур эмоционал мусиқа. Озодлик ва самовий ҳиссиётларни эса мен ҳар доим электрон мусиқадан топаман. У менга чексиз эркинлик туйғусини беради ва қувватлантиради.
Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси (фото, видео)
Агар бугунги кунда ўз соҳамда бирор ютуқларга эришган бўлсам, бунда Тамара Афанасьевна – аниқ принциплар ва ақл бовар қилмас профессионал этикага соҳиб инсон, мени фикрлаш ва мусиқани англашга ўргатган инсон – Лев Николаевич ва гармония бўйича илк устозим – Марк Борисович Русакларнинг хизмати катта. Бутун ҳаётим давомида шундай истеъдод билан ўз фанини ўргата оладиган инсонни учратмадим.

Болалигимда онам ҳар доим ёнимда бўлган, мени машғулотларга олиб борган, сафарларимда ҳамроҳлик қилган ва барча муҳим лаҳзаларда қўллаб-қувватлаган. Мен оддий оилада катта бўлганман, ота-онамда улкан имкониятлар бўлмаган бўлса-да, улар мени ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишган. Бунинг учун улардан миннатдорман. Бугунга келиб менга ёрдам берадиган ўз профессионал жамоамга эгаман.

Ҳаётий қонунларим? Ҳозирги кун билан яшаш.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  2. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  3. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  4. Дунё
    Трамп Путиннинг Майамидаги G20 саммитига келиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
  5. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  6. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  7. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  8. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  9. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  10. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда