14:42 / 04.02.2019
25 254

Йигитали Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурганини нимага яшириб юрганини айтди (видео)

Йигитали Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурганини нимага яшириб юрганини айтди (видео)
Актёр Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.

Суҳбат давомида Йигитали Мамажонов актриса Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қургани ва бу турмушни мухлислардан яшириб юрганига ойдинлик киритди.

Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурганимизни яшириб юришнинг иложи йўқлигини билардим, аммо иложи борича беркитишга ҳаракат қилдим. Чунки гап-сўз бўлиб кетишини хоҳламадим. Бу ҳақида билиб қолишса ҳам, бир муддат бизни гапиришади ва кейин ҳаммаси жойига тушиб кетади деб ўйлаган эдим. Ўзим хоҳламаган равишда турмушимиз шов-шув бўлиб кетди. Оиламга ҳар хил кўзлар тегишини хоҳламайман. Аслида ижтимоий тармоқларга суратларимизни жойлашимиз ҳам нотўғридир балки, шунинг учун ҳам аввалроқ бу ҳақида маълум қилгимиз, суратларни ҳам жойлагимиз келмаган эди. Биринчи ва иккинчи оилам билан ҳам расмларни жойлаганимиздан сўнг ҳар хил гап-сўзлар, муаммолар бошланиб кетган эди. Менимча оила сирлигича қолиши керак.

Йигитали Мамажонов, актёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурганини нимага яшириб юрганини айтди (видео)