Режиссёр Умид Ҳамдамов ўзбек киносидаги ёшларга бўлган эътиборнинг энг хунук трагедияси ҳақида (видео)

  • 20 ноябрь 2019, 10:15
  • 1 024
  • Маданият
  • Режиссёр Умид Ҳамдамов ўзбек киносидаги ёшларга бўлган эътиборнинг энг хунук трагедияси ҳақида (видео)
    Фото: «Дарё»
    «Ўзбеккино» миллий агентлигида «Миллий кино ва ёшлар» деб номланган ижодий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда «Ўзбеккино» томонидан тақдим этилган видео роликдаги ёш кино ижодкорларнинг фикрлари анжуман иштирокчилари томонидан яхши кутиб олинди.

    Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «Киношок» фестивалида Гран-прига, Тошкентда бўлиб ўтган «Олтин ҳумо» тақдимотида «Энг яхши монтаж иши», «Энг яхши сценарий» ва «Энг яхши фильм» йўналишларида ғолибликни қўлга киритган «Иссиқ нон» фильми режиссёри Умид Ҳамдамовнинг бугунги кунда ўзбек киносида ёшларга бўлган эътибор ҳақидаги фикрларини тақдим этамиз.

    «Ўзбеккино»да ёшларга бўлган эътиборни баҳолайдиган бўлсак, тўғрисини, оддий тилда айтадиган бўлсам ‘эскича’ деб ўйлайман. Чунки, ёшларга катта қадам босиши учун имконият бермаймиз. Уларга ишонсизлик билдирамиз ва уларни ҳаддан ташқари ‘контрол’ қилишади. Бундай жараёнда ўша ‘эски’ услублар давом этаверади. Ёшларнинг янги нафасини кўриш учун уларга катта имконият бериш керак. Тўғри, бу жараёнда молиявий жиҳатдан кўп йўқотиш бўлиши мумкин. Лекин, шуларни ичидан қанақадир янги бир натижаларга эришиш мумкин.

    Яқинда Кореянинг санъат институтини кўрдим, болалар жуда эркин. Ҳеч бир қолипга тиқилмаган. Айниқса кийимлари жуда ҳам эркин. Ижодкорларни ўзи кийинишидан билсангиз бўлади, ҳеч қачон ўзини бир қолипга солмайди. Ижодкор ҳеч қачон қолипга солинмайди ҳам. Шундагина биз ижод намунасини кўришимиз мумкин. Бизда бу жуда ёмон аҳволда. Чунки, биз ҳар доим ижодкорларни бир хил қилишга ҳаракат қиламиз. Фикр нуқтаи назаридан ҳам, ташқи нуқтаи назардан ҳам бир хиллаштиришга ҳаракат қиламиз. Буни қолиплаштириш фабрикасига таққосласа бўлади. Энг хунук трагедиямиз ҳам шунда бўлса керак, менимча. Бу Санъат институтига ҳам, Рассомчилик институтига ҳам тегишли.

    Яқинда Санъат институтида Турк кино ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Таклиф қилишган экан, боргандим. Залга сал эртарор борган эдим. Тўғриси, қўрқиб кетдим. Чунки, драма бошланди. Ҳаммани, дарсдан олиб чиқиб, мажбурлаб, унга бу фильм керакми, керакмасми, залда бир нарсалар бошланиб кетди. Кейин энг қизиғи бир-иккита домлаларимиз чиқиб, уларнинг қарсак чалишидан тортиб, ўтириб туришигача, зални охиригача тарк этмаслигига бошқариб турди. Шуни микрофонда репетиция қилишди. Бу қайси ақлга сиғади, бу комедия эмасми? Бу сатиранинг энг оғир даражаси бўлса керак.

    Менимча «Ўзбеккино»да ҳеч бўлмаса, ўқишни тугатиб келган талабаларни кўришадиган, учрашадиган, жойи бўлиши керак. Биз энди ўзбекчада, тўғри маънода ‘ғийбат’ деймиз. Буни яхши маънода ишлатяпман. Ижодкорларни бир ғийбатлашадиган, ўзининг бир жойи бўлиши керак. Шу ерга келганда ёшлар ўзи билан ўзи тўлқинланиб, кўнглига келган ишни қилиб кўриши керак. Шу босқичдан ўтишимиз керак. Шу босқич бизга янги шахсларни бериши мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Режиссёр Умид Ҳамдамов ўзбек киносидаги ёшларга бўлган эътиборнинг энг хунук трагедияси ҳақида (видео)