00:23 / 08.07.2020
6 146

Туркия «Оскар»и — «Олтин капалак» мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото)

Туркия «Оскар»и — «Олтин капалак» мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото)
Туркияда турк «Оскар»и, яъни «Олтин капалак» мукофоти онлайн тарзда ўз эгаларига топширилди. Қуйида ушбу нуфузли мукофотга кимлар лойиқ кўрилгани ҳақида маълумот берамиз.

Энг яхши интернет сериали — «Шахсият»

Фото: «Яндекс Дзен»
Турк шоу-бизнесининг энг машҳур мукофотларидан бири бў​лган «Олтин капалак» тақдирлаш маросими натижаларига кўра, «Шахсият» сериали энг яхши интернет сериал деб топилган. Сериал 2008 йилда режиссёр Ўнур Сайнак томонидан суратга олинган.

Энг яхши актёр — Танер Олмез

Фото: Habernett
«Косем​»​ сериалидаги роли билан ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган 33 ёшли актёр «Мўъжизавий шифокор» сериалидаги қойилмақом ижросидан кейин ушбу номинациясига лойиқ деб топилган.

Энг яхши актриса — Эбру Шаҳин

Фото: Takvim
Ўзбек телетомошабинлари Эбру Шаҳинни «Истанбуллик келин» сериалидаги ижросидан яхши танийди, лекин актриса «Беқарор» сериалидаги оддий қишлоқ қизи ролини қойилмақом гавдалантиргани сабаб аёл актрисалар ичида энг яхшиси деб топилган.

Энг яхши сериал жуфтлиги — Фуркан Андич ва Айбуке Пусат

Фото: Takvim
«Ҳар ерда сен» сериалида севишганлар ролини ижро қилган Фуркан Андич ва Айбуке Пусат тақдирлаш маросимининг энг яхши сериал жуфтлиги номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритган.

Энг яхши романтик комик актёр — Чаглар Эртугрул

Фото: Kanal D
«Фазилатхоним қизлари» сериалида замонавий Дарси ролини маҳорат билан гавдалантирган Чаглар мукофотнинг романтик комик актёри номинациясида энг яхши деб топилгани, бежиз эмас. Актёр нафақат ташқи кўриниши, балки турли жанрлардаги роллари билан мухлисларни ўзига жалб қилиш хусусиятига эга.

Энг яхши романтик комик актриса — Буржу Озберк

Фото: Takvim
Арсеналида «Муҳташам юз йил», «Хўжакўрсинга севги» фильмлари бўлган 30 ёшлик Буржу энг яхши романтик комик актриса деб топилган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркия «Оскар»и — «Олтин капалак» мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото)