17:35 / 04.10.2020
10 669

«Мендирман Жалолиддин» тақдимотидан репортаж (фото ва видео)

«Мендирман Жалолиддин» тақдимотидан репортаж (фото ва видео)
Фото: «Дарё»
Tashkent City’да «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг биринчи қисми тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот жараёнидан «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад фото ва видео репортаж тайёрлади.

Сериалда Жавоҳир Зокиров Чингизхон, Эмре Кивилжим Жалолиддин Мангуберди, Гуленай Калкан Туркон Хотун, Каан Ялчин Султон Аловуддин Муҳаммад, Сезгин Эрдемир Темур Малик, Саида Раметова Туркон хотуннинг канизи Ойгул, Раъно Шодиева Хоразшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг хотини Ойчечак, Райҳон Уласенова Аловуддин Муҳаммаднинг хотини, Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳнинг онаси, Акбархўжа Расулов Ўзлоқшоҳ, Феруза Норматова Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи, актёрлар Жамшид Сагатов ва Акмал Мирзо моғул саркардалари, Алихан Чингизхоннинг ўғли Жўжи, Бойир Холмирзаев Нажмиддин Кубро, Тоҳир Саидов бош вазир Низомул мулк, Жаҳонгир Абдумаликов Жалолиддин Мангубердининг муҳофизи ролларини ижро этишган.

Сериал учун Туркияда 30 гектар майдонда барпо этилган «Боздаг фильм» платосида Ўзбекистоннинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилди. 1200 нафар ишчи-хизматчининг меҳнати билан 3500 кв.м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қад кўтарди.

Фото: «Мендирман Жалолиддин» сериали постери.
Мендирман Жалолиддин сериалининг саҳро жанг саҳналари Истанбулдан 750 км масофадаги Оқсарой музофотида суратга олинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
«Мендирман Жалолиддин» сериалининг биринчи фасли 13 қисмдан иборат. Лойиҳа раҳбари Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева. Ғоя муаллифи ҳамда бош продюсер Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva
Сериал бош режиссёри Метин Гунай, режиссёр Нургисса Алмурат, сценарий муаллифи ҳамда продюсер Меҳмед Боздағ ҳисобланади.

Фото: «Дарё»
Фильм Туркиянинг «Боздағ фильм» компанияси томонидан суратга олинмоқда. Кенг жамоатчилик учун премьера 2021 йилнинг январь ойидан бошланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Мендирман Жалолиддин» тақдимотидан репортаж (фото ва видео)