4 691
Ҳиндистонлик 21 ёшли модель ва актриса «Коинот гўзали — 2021» танловида ғолибликни қўлга киритди (фото)
Фото: Marie Claire
«Коинот гўзали — 2021» танлови ўз якунига етди. Унда ҳиндистонлик 21 яшар модель Ҳарнааз Сандҳу ғолиб деб топилди.
Исроилнинг жанубидаги Эйлат шаҳрида бўлиб ўтган танловда бриллиант тожни қўлга киритиш учун бутун дунёдан 80 нафар қиз ва аёллар иштирок этди. Натижалар 12 декабрь кечаси эълон қилинган. Унга кўра, парагвайлик Надя Феррейра иккинчи, африкалик Лалела Мсване учинчи ўринга лойиқ деб топилган.
Фото: Marie Claire
Гўзал бўлиш учун ўзини ноёб деб билиш кераклигини айтган «Коинот гўзали» аудиторияга: «Ўзингизни бошқалар билан таққослашни бас қилинг», — деб тавсия берган.
Фото: Marie Claire
«Мен ўзимга ишонганим учун ҳам бугун бу ердаман», — деган Ҳарнааз. Унинг бу сўзлари аудиториядагиларнинг олқишларига сабаб бўлган.
Фото: Marie Claire
Шунингдек, у нутқи давомида буллинг (безорилик) ва боди-шейминг (тана тузилиши билан боғлиқ дискриминация)дан азият чекканини ҳам таъкидлаган. Тож кийдирилганидан кейин Сандҳу Ҳиндистонни бир неча марта панжоб тилида ғалаба билан табриклаган.
Ҳарнааз ушбу мақомга эга бўлган илк ҳиндистонлик эмас. Ундан аввал Сушмита Сен ва Лара Дутталар ҳам «Коинот гўзали» деб топилган.
Сандҳу Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Чандигарх шаҳрида дунёга келган. Ғолиб бўлгунига қадар Чандигархда модель ва актриса бўлиб ишлаган қиз эндиликда танлов шартларидан келиб чиқиб АҚШга кўчиб ўтиши мумкин. Бўйи 152,4 сантиметрни ташкил қиладиган иштирокчи қўшиқ куйлаш, рақс тушиш, сузиш ва ёга билан шуғулланишдан ташқари, от миниш ва пазандачиликни ҳам яхши кўради. Инглиз мактабини тамомлаган модель давлат бошқаруви йўналишида диплом олишга тайёргарлик кўрмоқда. Нутқи давомида у иқлим ўзгариши ҳақида ҳам гапириб ўтган. «Камроқ гапириб, кўпроқ ҳаракат қилиш вақти келди. Олдини олиш ва ҳимоя қилиш, пушаймон бўлиш ва бартараф қилишдан яхшироқ», — деган у.
Унинг коронавирусга қарши курашиш, гигиена масалалари бўйича огоҳликни ошириш, шунингдек, психологик муаммолари бор одамларга ёрдам беришга бефарқ эмаслиги ҳам маълум бўлган.
Бу илк марта 1952 йил Калифорнияда бўлиб ўтган «Коинот гўзали» танловининг 70-юбилейи ҳисобланади. Коронавирус билан боғлиқ пандемия ҳисобида эса танлов иккинчи марта ўтказилмоқда. Аввалига Исроил ҳукумати минглаб вакцина олган мухлисларни қарши олишни режалаштирган, аммо «омикрон» штаммининг пайдо бўлиши муносабати билан ушбу қарорга ўзгартириш киритилган. Тадбир бўлишидан икки ҳафта аввал мамлакат чегараларининг хорижликлар учун ёпилиши кўплаб можароларга сабаб бўлган.
Иштирокчилардан бири, «Франция гўзали» мақомига эгалик қилувчи қизнинг Исроилга келгандан сўнг топширган тест жавоби ижобий чиққан. Шундан кейин у карантинга олинган.
Фото: Marie Claire
Эслатиб ўтамиз, пандемия билан боғлиқ ҳолат сабаб «Коинот гўзали-2020» танлови ҳам 2021 йилнинг март ойида бўлиб ўтган. Унда биринчи ўринга лойиқ деб топилган 26 яшар мексикалик Андреа Меза танлов тожини 2021 йилги ғолиб Ҳарнаазга топширган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас