Фото: Hurriyet
Машҳур актриса Демет Ўздемир ва мусиқачи Ўгузхан Кочнинг тўйи Туркияда энг кутилган воқеалардан бирига айланди. Жуфтликнинг кўплаб мухлислари буни «йил тўйи» деб атамоқда.
Кипрда яккахон концертини тақдим этган Ўгузхан журналистларнинг сўровларига жавоб берар экан тўйи ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди:
«Демет билан тўйимизни Истанбул ва Чешме орасида қатновчи кемада нишонлашимиз ҳақидаги хабарга дуч келдим. Бу ҳақда газеталардан ўқидим, албатта, булар ҳақиқат эмас. Ҳозирча режамиз бундай эмас. Фикримча, келиннинг ўзи тўй ҳақидаги қарорларни қабул қилишда кўпроқ рол ўйнайди. Аммо биз Демет билан ҳамма нарсани биргаликда муҳокама қилмоқдамиз. Тўй санаси жуда тез орада маълум бўлади, иш жадвалларимизни келишиб оламиз. Биз ҳали фаол тайёргарликни бошламадик, эҳтимол, барча режалар охирги лаҳзада амалга ошар», – дейди Коч.
Маълум бўлишича, жуфтлик 2021 йил танишган, аммо 11 ойлик муносабатлардан сўнг улар орасида келишмовчилик юз берган. Юлдузларнинг дўстлари уларнинг ярашишига ва келишмовчиликларни енгишга ёрдам берди. Шундан сўнг 2022 йил 14 февраль куни Ўгузхан Деметга турмуш қуриш таклифини билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин