АГКМ Суперлиганинг 12-турида пойтахтнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди (1:0). Анча қизғин руҳда ўтиб, Сардор Раҳмонов ва Миржалол Қосимовга қизил карточка кўрсатилган ўйиндан кейин олмалиқликлар сардори Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Жароҳатдан кейин биринчи расмий ўйингиз эди. Жисмоний ҳолатингиз жойидами?
— Албатта. ФИФА кунлари пайтида 3та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Уларнинг барчасида ҳаракатландим. Жисмоний жиҳатдан муаммолар йўқ.
— Ниқоб тақишга ўрганмагансиз. У эркин ўйнашга ҳалақит бермаяптими?
— Тўғриси, анча ноқулай. Лекин ҳозир "маска" тақмасам, жароҳат қайталаши мумкин. Шунинг учун 3-4 та ўйинда ундан фойдаланиб туришга мажбурман.
— Бугунги ўйин ҳақида. Биринчи тайм охирида Раҳмоновнинг четлатилиши режаларингизни ўзгартириб юбордими?
— Биз ҳар ўйинда ғалаба қозониш учун аниқ режа билан майдонга чиқамиз. Баъзи одамлар бор. Улар бугун режаларимизни бузиб юборишди. Ҳаммасини кўриб турган Зот бор. Агар нотўғри гапираётган бўлсак, биз жавоб берамиз. Бордию, улар нотўғри иш қилаётган бўлса, улар жавобини беради.
Биринчидан, Миржалол Қўшоқовичнинг четлатилиши нотўғри бўлди. Биз мураббий билан ўйин ҳақида гаплашаётгандик. Қанот ҳаками келиб — "менга гапиряпти", — деди.
Иккинчидан, ички чемпионатда ёшларимизнинг бошини шунақа "силайдиган" бўлсак, халқаро майдонда уларга ҳеч ким ёрдам бермаслигини ҳам унутмаслигимиз керак.
Сиз ҳам, биз ҳам ёш иқтидорларимиз чет элда ўйнашидан фақат хурсанд бўламиз. Лекин бунақа муносабат билан қийин бўлса керак.
Бу борада Ўзбекистон чемпионати жуда ҳам оғир аҳволда эканини тан олиш керак. Футболимиз ривожига тўсиқ бўладиган қўпол хатолар бўляпти. Хоҳлайманки, келажакда бундай хатолар тугатилади.
— Жадвалга қарасак, бу йилги чемпионат сўнгги йиллардаги энг яхшиси. Сизнинг фикрингизча, раҳбарият қайсидир жамоаларга симпатия қиляптими?
— Балки, шунақадир. Кимгадир ёрдам беришмоқчи ёки кимнидир чемпион қилишмоқчидир. Биз бу ишларнинг юқорисида турмаймиз. Шунинг учун аниқ маълумот йўқ. Лекин бундай гап-сўзлар бизни янада кучлироқ бўлишга ундайди. Чемпионат охирида кўрамиз қайси томон ютишини.
— Деярли 20 йилдан бери катта футболдасиз. Тажрибангиздан келиб чиқиб айтинг: Раҳмоновнинг ҳаракати 2-сариққа тортмасмиди?
— Ҳали у вазиятнинг видеосини томоша қилмадим. Ҳозирги фикрим эса ўйин темпидан келиб чиқиб сариқ бермаса ҳам бўларди. Чунки қизил карточка АГМКни синдирди. Юқорида ҳам айтдим. Агар биз 11 киши бўлиб ўйнасак, ёшларимиз ҳам қийналиб, кўпроқ тажриба тўпларди.
Битта нарсани айтаман. "Ворскла"да тўп тепган пайтларим "Шахтёр" билан ўйинларни интиқиб кутардик. Донецк клуби ЕЧЛда ўйнайди, таркиби юлдузли эди. Ўша баҳсларда украиналик реферилар иккала томонга ҳам ён босмас эди. Эҳтимол, биз "Шахтёр"га енгилардик, лекин ўша ўйинлар биз учун катта тажриба бўларди.
— Демак, дисквалификация бўлмаса, АГМК кўп эҳтимол билан ғалаба қозонарди. Шундайми?
— Биласиз, ҳакамнинг биргина қарори ўйинга жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Улар эса бошқача ўйлашади. Балки, у хато эмасдир. Лекин бугунги баҳс тақдирини 70% ўша эпизод ҳал қилди.
— Учрашув якунланганидан кейин хавсизлик хизмати ходимлари билан тортишув юзага келди...
— Ҳа, тортишув бўлди. Улар мени нотўғри тушунишди. Мен Сардор Раҳмоновни четга тортиб, кийиниш хонасига олиб кетмоқчи эдим. Улар биз жамоадош эканлигимизни билмай, Сардорни урмоқчиман деб ўйлашди. Ҳозир улар билан келишиб олдик. Биттаси мухлисим экан. Ҳаммаси жойида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар