date
views 1 432

Марат Бикмаевнинг голлари "Динамо"ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди

Марат Бикмаевнинг голлари "Динамо"ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди
Суперлига иккинчи давраси олдидан «Динамо» Тошкентдаги йиғин доирасида Тожикистоннинг «Истаравшон» клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

Баҳс ўртоқлик мақомида бўлса-да, шиддатли тус олди. Ҳисоб Нўъмон Ҳасанов мураббийлигидаги ўратепаликлар томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида эса бош ҳакам Шавкат Насибуллаев "Динамо" аъзоси Шоҳмалик Комиловни майдондан четлатди. Камчиликда қолганига қарамай, самарқандликлар Марат Бикмаевнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 2:2.

«Динамо» - «Истаравшон» (Тожикистон) – 2:2
Голлар
: Марат Бикмаев 69, 75 – Жафар Исмоилов 12, Отабек Каримов 35.

«Динамо»: 12. Милое Прекович, 31.Сайдулло Раҳматов, 6.Иброҳим Йўлдошов, 15.Жўрабек Маннонов, 88. Евгений Чумак, 4. Эркин Бойдуллаев, 30. Жасур Умаров, 70. Ойбек Нурматов, 77. Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 10. Шоҳмалик Комилов, 17. Марат Бикмаев.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Ислом Шарипов, Тўлқин Эргашев, Бобур Мадаминов, Шокир Йўлдошев.
Четлатиш: Шоҳмалик Комилов, 52.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марат Бикмаевнинг голлари "Динамо"ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди