08:29 / 31.08.2022
1 062

А Серия. «Рома» Пауло Дибала дубль қайд этган ўйинда рақибини мағлуб этди

А Серия. «Рома» Пауло Дибала дубль қайд этган ўйинда рақибини мағлуб этди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган ўйинлар 30 август, сешанба куни бўлиб ўтди.

«Рома» ўз майдонида «Монса»ни қабул қилди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Пауло Дибала ҳисобни очди. 32-дақиқада Дибала ўз ҳисобига дублни расмийлаштирди. 61-дақиқада Рожер Ибанез гол уриб, римликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. Элдор Шомуродов учрашувда майдонга тушмади.

«Интер» эса «Кремонезе» билан баҳс олиб борди. Миланликлар рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. «Нераззурилар» сафида Хуакин Корреа, Николо Барелла ва Лаутаро Мартинес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, «Кремонезе» сафида Давид Окереке гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг Жозе Моуриньо шогирдлари 10 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди. «Интер» эса 9 очко билан 2-ўринни банд этди.

«Рома» – «Монса» 3:0
Голлар:
1:0 – 18 Дибала, 2:0 – 32 Дибала, 3:0 – 61 Рожер.
«Рома»: Руй Патрисиу, Челик, Манчини, Кумбула (Смоллинг, 28), Рожер, Матич, Кристанте, Пеллегрини (Бове, 80), Дибала (Аш-Шаарави, 65), Абраҳам (Белотти, 80), Залевски (Спинассола, 66).
«Монса»: Ди Грегорио, Биринделли, Марроне (Молина, 46), Калдирола, Марлон, Карлос Аугусто, Сенси (Бондо, 84), Пессина (Колпани, 62), Мачин, Капрари (Мота, 63), Петанья (Чурриа, 62).
Огоҳлантиришлар: Мачин (20), Марлон (40), Чурриа (77).

«Интер» – «Кремонезе» 3:1
Голи
: 1:0 – 12 Корреа, 2:0 – 38 Барелла, 3:0 – 76 Мартинес, 3:1 – 90 Окереке.
«Интер»: Ҳанданович, Думфрис (Белланова, 79), де Врей, Шкриньяр, Димарко (ДъАмброзио, 72), Дармиан (Гозенс, 79), Брозович (Аслани, 72), Чалҳанўғлу, Барелла, Жеко, Корреа (Мартинес, 55).
«Кремонезе»: Раду, Бянкетти, Лочошвили (Васкес, 67), Айву (Кастанетти, 81), Куалята (Валери, 67), Гилоне, Эскаланте, Пикел, Аскасибар (Занимаккя, 46), Дессерс (Ди Кармине, 67), Окереке.
Огоҳлантиришлар: Дессерс (50), Айву (66), Васкес (79).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Рома» Пауло Дибала дубль қайд этган ўйинда рақибини мағлуб этди