23:24 / 04.09.2022
1 358

«Манчестер Юнайтед» «Арсенал»ни енгиб, Лондон клубининг ғалабали сериясига нуқта қўйди

«Манчестер Юнайтед» «Арсенал»ни енгиб, Лондон клубининг ғалабали сериясига нуқта қўйди
Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 6-турида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» жамоалари 4 сентябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Антони манкунианлар сафидаги дебют голини урган ҳолда мезбонларни олдинга олиб чиқди.

60-дақиқада Букайо Сака мувозанатни тиклашга эришди. 66-дақиқада Маркус Рэшфорд мезбонларнинг иккинчи голини урди. Орадан кўп ўтмай Маркус дубль қайд этган ҳолда, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «Арсенал» мавсумдаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди. Микель Артета шогирдлари 15 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Мавсум стартидаги иккита мағлубиятдан кейин ғалабали серия намойиш қилаётган «қизил иблислар» эса очколарини 12 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди.

6-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

«Манчестер Юнайтед» – «Арсенал» 3:1
Голлар
: 1:0 – 35 Антони, 1:1 – 60 Сака, 2:1 – 66 Рэшфорд, 3:1 – 75 Рэшфорд.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Мартинес (Магуайр, 80), Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Рэшфорд (Каземиро, 80), Санчо (Фред, 67), Антони (Роналду, 58).
«Арсенал»: Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 80), Габриэль, Салиба, Зинченко (Нкетиа, 74), Жака, Эдегор (Смит-Роу, 74), Локонга (Фабиу Виейра, 74), Сака, Габриэль Жезус, Мартинелли.
Огоҳлантиришлар: Салиба (24), Мактоминей (71), Габриэль Жезус (77), Магуайр (81), Сака (87).

«Брайтон» – «Лестер» 5:2
Голлар
: 0:1 – 1 Иҳеаначо, 1:1 – 10, автогол Томас, 2:1 – 15 Кайседо, 2:2 – 33 Дака, 3:2 – 64 Троссард, 4:2 – 71, пенальти Мак Аллистер, 5:2 – 90 Мак Аллистер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» «Арсенал»ни енгиб, Лондон клубининг ғалабали сериясига нуқта қўйди