“Рома” ёзги трансферлар вақтида аргентиналик юлдуз Пауло Дибалани қўлга киритганидан кейин олдинги чизиқдаги етакчилик айнан мана шу футболчига ўтиб кетди.
Бу ҳолат ўтган йилги тўпурар Тэмми Абрахамнинг пойтахтдаги фаолиятига таъсир ўтказиши мумкин. Ҳозирнинг ўзида англиялик футболчининг самарадорлигида пасайиш кузатилмоқда.
Айрим манбалар 24 ёшли форвардни Англия премьер-лигасига қайтиш орзуси безовта қилаётганини айтмоқда. Тэммига харидорлар етарли. “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” футболчини сотиб олишга тайёр.
Бироқ харидорлар орасида Абрахамни тарбиялаган “Челси”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. “Арситократлар” ўтган йили ёзда ҳужумчини “Рома”га трансфер қилганида унинг шартномасига 2023 йилнинг ёзида ўз тарбияланувчисини 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқини берувчи бандни киритган эди.
“Челси” хўжайинлари мавсум якунланиши билан мана шу бандни активлаштириш орқали Абрахамни Англияга қайтаришни режалаштириб қўйган.
Тэмми Абрахам “Рома” ўтганидан кейин фаолиятини яна ривожлантириб юборди. У “бўрилар” сафида жами 61 маротаба майдонга тушиб, 29 та гол ва еттита ассист қайд этди.
“Рома”да Тэмми Абрахамдан ташқари яна икки нафар марказий ҳужумчи бор. Булар захира ўйинчисига айланиб қолган Элдор Шомуродов ва жамоага янги қўшилиб, англиялик ҳужумчидан унинг ўрнини тортиб олишга уринаётган Андреа Белоттидир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи