23:04 / 01.10.2022
1 863

А Серия. "Рома" "Интер" майдонида иродали ғалабага эришди

А Серия. "Рома" "Интер" майдонида иродали ғалабага эришди
Италия А Сериясининг 8-тури доирасидаги "Интер" - "Рома" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда римликлар иродали ғалабани қўлга киритди - 2:1.

Ўйиндаги ҳисоб майдон эгалари томонидан очилди. 31-дақиқада Федирико Димарко гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан бироз вақт ўтиб, аниқроғи 39-дақиқада Пауло Дибала "бўрилар"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида Крис Смоллинг "Рома"га ғалаба келтирувчи голни киритди. Баҳснинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашларга бой ўтди, бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади.

Ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 16 тага етди ҳамда турнир жадвалида 4-поғонага кўтарилиб олди. "Интер" эса 12-очко билан 7-ўринни банд этган.

Маълумот ўрнида қўшимча қиламизки, легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур баҳсда захирада қолдирилди.

Интер – Рома 1:2
Голлар
: 1:0 – 30 Димарко, 1:1 – 39 Дибала, 1:2 – 75 Смоллинг.
Интер – Ханданович, Думфрис (Белланова, 81), Ачерби, Шкриньяр, Бастони (Гозенс, 81), Димарко (Карбони, 88), Чалханоглу (Корреа, 77), Барелла, Аслани (Мхитарян, 77), Джеко, Мартинес.
Рома – Руй Патрисиу, Челик, Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинаццола, Матич, Кристанте, Дзаньоло (Белотти, 86), Пеллегрини (Камара, 81), Дибала (Абрахам, 58).
Огоҳлантириш: Дзаньоло (54), Манчини (61), Смоллинг (65), Аслани (72), Корреа (87), Гозенс (90).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Рома" "Интер" майдонида иродали ғалабага эришди