Чемпионлар лигаси рамзий термаси эълон қилинди

Чемпионлар лигаси рамзий термаси эълон қилинди
Чемпионлар лигаси рамзий термаси эълон қилинди

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Реал” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, “Атлетико” ўз уйида “Бавария”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, деб хабар берилади "Даракчи" нашрида.

УЕФА ЕЧЛ ярим финал учрашувлари якунига етгач, ушбу босқичнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу термадан ёрқин ўйинлари ва хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган футболчилар жой олишди.

Дарвозабон: Жо Харт («Манчестер Сити»).
Ҳимоячилар: Филипе Луис («Атлетико»), Пепе («Реал»), Венсан Компани («Манчестер Сити»), Хуанфран («Атлетико»).
Ярим ҳимоячилар: Карлос Касемиро («Реал»), Аугусто Фернандес («Атлетико»), Фернандиньо («Манчестер Сити»), Сауль («Атлетико»).
Ҳужумчилар: Антуан Гризманн («Атлетико»), Фернандо Торрес («Атлетико»).
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар