Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 21-турида «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» 22 январь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Маркус Рэшфорд жарима майдонидан ташқарисида ажойиб зарба бериб, ҳисобни очди. 24-дақиқада эса Эдвард Нкетиа мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимда дуранг натижа қайд этилди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди. 53-дақиқада Букайо Сака ажойиб гол уриб, лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада эса Лисандро Мартинес бош билан голди ва мувозанатни тиклади. Ўйин якунига етишига бир неча дақиқа қолганда Эдвард Нкетиа «канонирлар»га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
«Арсенал» очколари сонини 50 тага етказиб, биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Манчестер Юнайтед» эса 39 очко билан 4-поғонани банд этди.
«Арсенал» — «Манчестер Юнайтед» 3:2
Голлар: 0:1 – 17 Рэшфорд, 1:1 – 24 Нкетиа, 2:1 – 53 Сака, 2:2 – 59 Мартинес, 3:2 — 90+1 Нкетиа.
«Арсенал»: Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 46), Габриэль, Салиба, Зинченко, Жака, Парти, Эдегор (Холдинг, 90+3), Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 82).
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака, Варан (Гарначо, 90+3), Мартинес, Шоу, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини, Вегорст, Рэшфорд, Антони (Фред, 71).
Огоҳлантиришлар: Уайт (19), Артета (34), Антони (47), Шоу (83). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади