
Англия Премьер-лигасининг 21-турида “Арсенал” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Маркус Рэшфорд жарима майдонидан ташқарисида ажойиб зарба бериб, ҳисобни очди. 24-дақиқада эса Эдвард Нкетиа мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимда дуранг натижа қайд этилди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди. 53-дақиқада Букайо Сака ажойиб гол уриб, лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада эса Лисандро Мартинес бош билан гол урди ва мувозанатни тиклади. Ўйин якунига етишига бир неча дақиқа қолганда Эдвард Нкетиа «канонирлар»га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
«Арсенал» очколари сонини 50 тага етказиб, биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Манчестер Юнайтед» эса 39 очко билан 4-поғонани банд этди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар