13:47 / 23.01.2023
191

Артета: "Эмоционал баҳс, бундан ортиғи бўлмайди"

Артета: "Эмоционал баҳс, бундан ортиғи бўлмайди"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув (3:2) ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Эмоционал баҳс бўлди, катта иштиёқ, юқори сифат кўзга ташланди. Бундан ортиғи бўлмайди. "Тоттенхэм" билан дербидан сўнг бундай жамоага қарши ўз уйимизда бундай ўйнаганимиз, айниқса, иккинчи таймда кўрсатган ўйинимиз ақл бовар қилмас даражада эди. Менга жуда ёқди. Биз ва мухлисларимиз учун ажойиб лаҳза.

Эмоционал назоратни намойиш этдик, чунки МЮ фойдасига 1:0 бўлиб турса, вазиятдан чиқиб кетиш мушкул. Лекин биз диққатимизни жамлаб, ўйинга қайта олдик. Футболчиларим кўрсатган индивидуал ҳаракатлар манзур келди. Учрашувда ғалаба қозониш йўлини топдик.

Бундай жамоаларга қарши камбэк менга келажакка ижобий қараш имконини беради. Ҳозир жамоалар лигада жуда зич жойлашган, деярли катта фарқ йўқ
", – деди Микель Артета.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Артета: "Эмоционал баҳс, бундан ортиғи бўлмайди"