07:53 / 16.02.2023
217

АПЛ. “Манчестер Сити” қолдирилган тур ўйинида “Арсенал” устидан ишончли ғалабага эришди

АПЛ. “Манчестер Сити” қолдирилган тур ўйинида “Арсенал” устидан ишончли ғалабага эришди
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 12-тур ўйинида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” 15 февраль, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Кевин де Брюйне лондонликлар ҳимоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Букайо Сака пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор футбол намойиш этилди. 72-дақиқада Жек Грилиш манчестерликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бу сафар ҳам “Арсенал” ҳимоячилари хатога йўл қўйди. 82-дақиқада эса Эрлинг Ҳоланд ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

“Шаҳарликлар” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 51 тага етказди ва тўплар нисбатига кўра “Арсенал”ни ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Канонирлар” ҳам 51 очко жамғариб, 2-ўриндан жой олди.

“Арсенал” — “Манчестер Сити” 1:3
Голлар
: 0:1 – 24 де Брюйне, 1:1 – 42 Сака (пенальти), 1:2 – 72 Грилиш, 1:3 – 82 Ҳоланд.
“Арсенал”: Рэмсдейл, Томиясу (Уайт, 83), Габриэль, Салиба, Зинченко, Жака (Фабиу Виэйра, 83), Жоржиньо, Эдегор, Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 76).
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Гундўған, де Брюйне (Филлипс, 87), Грилиш (Фоден, 77), Бернарду Сильва, Родри, Марез (Аканжи, 61), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Уокер (34), Эдерсон (36), Бернарду Сильва (45), Томиясу (48), Грилиш (62), Нкетиа (64).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. “Манчестер Сити” қолдирилган тур ўйинида “Арсенал” устидан ишончли ғалабага эришди