18:25 / 15.03.2023
172

Осиё кубоги U-20. Ироқ пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этиб, илк финалчига айланди

Осиё кубоги U-20. Ироқ пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этиб, илк финалчига айланди

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг ярим финал ўйинида Ироқ терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашув асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Экстра-таймларда томонлар яна биттадан гол урди. Пенальтилар сериясида эса омад ироқликларга кулиб боқди - 5:3.

Шу тариқа, Ироқ финалга йўл олди. Энди улар ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини ғолиби билан куч синашади.

U-20 Осиё Кубоги
Ироқ - Япония 2:2 (Пенальтилар серияси: 5:3)
Гол: Али Жассим 12`, Муҳаммад Жамиил 105` — Такатора Эинага 83', Наоки Кумата 118'.

Огоҳлантиришлар: Исмоил Аҳмад 19`, Абдулқодир Айюб 29`, Мустафо Қобил 47`.

Ироқ U-20: 22. Ҳуссайн Ҳассан, 4. Кадим Раад Хотам, 5. Абдул Раззоқ Қосим (с), 6. Адам Толиб, 8. Исмоил Аҳмад (21.Ҳайдар Абдулкарим 46), 9. Мустафо Қобил (23. Аббууд Рабаҳ 71), 10. Абдулқодир Айюб, 16. Али Жассим, 18. Али Содиқ, 19. Сажжад Муҳаммад (7. Муҳаммад Жамиил 46), 20. Чарбел Авни Шамун (17. Мислим Мусса 91), 22. Ҳуссайин Ҳасан.
Захира: 1. Аббос Карим, 12. Омран Заки, 2. Сажжад Муҳаммад, 3. Али Аббос, 11. Ашар Али, 12. Заки Муҳаммад, 13. Аббос Мажид, 14. Аббос Фадҳил, 15. Аббос Мане.

Япония U-20: 12. Рюсеи Харуна, 4. Шута Кикучи,  5. Ҳаяте Матсуда (22 Нико Такахаши 78), 6. Рику Ямане (7. Курю Матсуки 46), 8. Кодаи Сано, 9. Аюму Йокояма (14. Такатора Эинага 46), 11. Иса Сакамото (18. Наоки Кумата 46), 15. Юсеи Яшики (2. Косуке Матсумура 91), 16. Кеншин Ясуда (10. Сота Китано 68),19. Кота Такаи, 20. Таисеи Абе.
Захира: 1. Рёя Кимура, 3. Ҳаято Танака, 13. Косеи Сувама, 17. Иссеи Куматория, 21. Хидемаса Кода, 23 Ю Каношима.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги U-20. Ироқ пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этиб, илк финалчига айланди