Саиджамшид Жафаров: Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади

Саиджамшид Жафаров: Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров мексикалик Алонсо Верде билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу муваффақиятдан сўнг Саиджамшид Жафаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Иккинчи жангимни ўтказиб олдим. Энди 9 май куни рингга чиқаман. Жанглар яхши кетяпти.

Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади. Бугун кейинги босқичдаги рақибимнинг номи аниқ бўлади. Боксчиларимизни қўллаб турганларга катта раҳмат, деб қоламан, - деди Саиджамшид Жафаров.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар