756
Кубаликларни фақат Дўсматов енгди, русларда “ўғирланган” ғалаба, француздан сенсация ва қирғиз боксчи жанжал кўтарди!
Тошкент ринглари мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кунги беллашувлари ҳам жуда қизғин давом этмоқда. Бу гал ҳам беллашувларда кутилмаган натижалар, нокдаун ва нокаутлар, зиддиятли вазиятлар рўй берди.
Sports.uz портали ўзбекистонлик бокс мухлислари эътиборига жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кунида рўй берган энг эсда қоларли вазиятлар, ғолибликка даъвогар бўлган энг кучли терма жамоалар натижаларини ҳавола этади.
Бу гал Қозоғистон терма жамоасининг беш нафар боксчиси рингга чиқди. Маҳмуд Собирхон ва Дулат Бекбауов ўз вазн тоифасида Ҳиндистон вакиллари – Сачин Сивач ва Акаш Сангван билан куч синашиб, рақибларини мусобақадан чиқариб юборди.
Асланбек Шимбергенов Исроилдан келган Мирослав Капулер-Ишченкони, Нурбек Оралбай эса, туркиялик кучли рақиб - Каан Айкутсунни мағлубиятга учратди.
Қўшни мамлакат боксчиларидан Нурканат Райис бразилиялик Вандерлей Перейра қаршилигини енга олмади ва жаҳон чемпионатидаги юришини тўхтатишга мажбур бўлди.
Россия терма жамоаси вакилларида Имам Хатаевнинг чиқиши эътирозларга сабаб бўлди. Доминиканлик Кристиан Пиналесга қарши жанг якунида ҳакамлар Имамнинг қўлини кўтарди. Лекин кўпчилик Пиналеснинг ғалаба қозонганини таъкидламоқда. Яккакураш спорт турларини ёритиб келаётган Россиянинг “неКАРАтэ” ютуб канали муаллифлари бу ғалабани “Доминиканлик боксчидан ғалабани “ўғирлаб” олишди. Бу аҳмоқона тарзда амалга оширилди. Хатаев ҳар бир раундни тоза ютқазди, лекин унинг қўлини кўтаришди”, деб изоҳлади.
Рус боксчиларидан Дмитрий Двали япониялик Сёго Танакани, Тархан Идигов озарбайжонлик Наби Искандаровни, Игорь Свиридченков туркманистонлик Байрамдурди Нурмуҳаммедовни енгди. Павел Сосулин эса франциялик Морено Фендеро синовидан ўта олмади.
Русларда ҳам қозоқлар сингари тўртта ғалаба, битта мағлубият.
Жаҳон чемпионатида илк бор Ўзбекистон ва Куба вакиллари ўзаро тўқнаш келди. Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Эрислан Ромерони мағлубиятга учратиб, ўзининг орзуси бўлган жаҳон чемпионлиги сари яна бир дадил қадамни ташлади.
Ўзбекистон тўққизинчи кунги баҳсларда юз фоизлик натижа қайд этган ягона терма жамоа бўлди. Дўсматовдан ташқари, Ойбек Жўраев албаниялик Ариола Зенелини, Аълохон Абдуллаев сербиялик Альмир Мемични мағлуб этди.
Хорижлик мутахассислар томонидан техникаси юқори баҳоланаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев беларуслик Кирилл Самодуровга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Яна бир вакилимиз – Саиджамшид Жаъфаров кейинги босқичга курашсиз чиқди. Унинг рақиби – Пуэрто-Рикодан келган Габриэль Льянос рингга чиқишдан бош тортди.
Кубаликлардан Эрислан Ромеро Ҳасанбой Дўсматовга имкониятни бой берганини ёздик.
Кубанинг қолган вакиллари мухлисларни хушнуд этди. Йосвани Вейтия туркиялик Энвер Музаффардан, икки карра олимпия чемпиони Роньель Иглесиас эквадорлик Жанкарло Анчико Минадан, Арлен Лопес венгриялик Пал Ковачдан, Хорхе Куэльяр эквадорлик Хосе Родригеса, Йоэнлис Эрнандес эса мўғулистонлик Отгонжаргал Жаргалдан устун келди.
Тошкент рингларида яна бир сенсацион натижа қайд этилди. Амалдаги жаҳон чемпиони – япониялик Севон Окадзава франциялик Макан Траорега ютқазиб қўйди.
Шунингдек, Қирғизистон терма жамоаси боксчиси Омурбек Бекжигитов жанжал кўтарган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Хорватиялик Габриэль Веочичга қарши баҳсда дисквалификация қилинган Омурбек рақибга қўл беришдан бош тортди. Устига-устак ҳакамларга нисбатан ҳақоратли ҳаракатларни кўрсатди.
Хорватия бокс иттифоқи Халқаро бокс уюшмасидан қирғизистонлик боксчига нисбатан жиддий чора кўришни сўраб, ариза берди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди