Нурсултон Рўзибоев UFC’даги дебют жангида енгилмас рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 2 июль тонгида UFC мусобақаси ўтказилди.
UFC Vegas 76 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) жанг қилди. Унга Бразилия вакили Бруно Феррейра (10-1) рақиб бўлди.
Нурсултон жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини кучли зарба билан нокаутга учратди ва муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа Рўзибоев UFC промоушенидаги дебютини муваффақиятли бошлади.
Ўзбекистонлик спортчи фаолиятидаги 36-ғалабани қўлга киритди. Феррейра эса MMA’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Рўзибоев UFC билан 21 июнь куни шартнома имзолади ва қисқа муддат ичида жанг қилишига тўғри келди. Ушбу MMA оқшомида Феррейрага Абдулраззоқ Алҳассан (12-5) рақиб бўлиши режалаштирилганди, бироқ яккакурашчи жароҳат сабаб сафдан чиқди ва унинг ўрнини Нурсултон эгаллади.
Нурсултон Рўзибоев, UFC, дебют жанги, нокаут, Бруно Феррейра “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг