
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл ракеткаси Нигина Абдураимова Хитойнинг Цюйцзин шаҳрида ўтказилаётган ITF турнирининг финал йўлланмасини қўлга киритди. У ярим финал баҳсида Жанубий Корея вакиласи Чон-Чан Сони 7:5, 4:6, 7:5 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Ўйин 3 соат 17 дақиқа давом этиб, вакиламиз унда ўз ҳисобига 3 та эйс, 7 та брейкни расмийлаштирди. Энди ҳал қилувчи баҳсда у Хитой вакиласи Фанчжоу Лю варшилигини енгишга уриниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Нигина чорак финалда ҳам Хитой вакиласи Фан Йин Ксунни 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар