Бугун тонгда тарқалган маълумотларга кўра, оғир вазнда UFC чемпиони Джон Джонс (27-1, 1NC) машғулотлар давомида жароҳат олган ва унинг 12 ноябрь санасидаги UFC 295: Jones vs. Miocic турнирида вазннинг собиқ чемпиони Стипе Миочичга (20-4) қарши жанги бекор қилинди.
Ўз навбатида Стипе ҳам бу турнирда вақтинчалик камар учун бошқа жангчига қарши жанг қилиш истагида эмаслигини билдирди. Шундан сўнг, ташкилот вақтинчалик камар учун россиялик Сергей Павлович (18-1) ва британиялик Том Аспинэлл (13-3) ушбу турнирда жанг қилишини маълум қилди.
Ўз навбатида дастлаб турнир ко-мэйнивенти сифатида тасдиқланган Иржи Прохазка (29-3-1) ва Алекс Перейра (8-2) ўртасидаги ярим оғир вазн вакант камари учун титуль жанги, эндиликда, турнир мэйнивенти сифатида тасдиқланди.
Демак, 12-ноябрь санасида бўлиб ўтадиган UFC 295: Prochazka vs. Pereira турнири тўлиқ карди билан танишинг:
АСОСИЙ КАРД
Иржи Прохазка - Алекс Перейра (ярим оғир вазнда чемпионлик жанги);
Сергей Павлович - Том Аспинэлл (оғир вазнда вақтинчалик чемпионлик жанги);
Джессика Андраде - МакКензи Дёрн;
Пэт Сабатини - Диего Лопес;
Мэтт Фревола - Бенуа Сен-Дени.
ПРЕЛИМ КАРД
Джошуа Ван - Кевин Борхас;
Мэтт Шнелл - Стив Эрцег;
Джаред Гордон - Марк Мадсен;
Матеуш Ребечки - Нурилло Алиев;
Деннис Бузукжа - Джамал Эммерс;
Назим Садихов - Вячеслав Боршев;
Табата Риччи - Лупита Годинез;
Кюн-Хо Канг - Джон Кастанеда.