Тошкент шаҳрида III “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг тақдирлаш маросими ҳамда бадиий қисми бўлиб ўтди.
“Заковат-Гамбит” турнири давлат раҳбарининг алоҳида эътиборидан кейин сўнгги йилларда нуфузи ортиб кетган “Заковат” клубининг ташаббуси бўлиб, мамлакатда ёшлар ўртасида шахмат спорт турнирини оммалаштиришга ҳисса қўшмоқда.
Бу йил учинчи бор ўтказилаётган ушбу мусобақада 4 мингдан ортиқ иштирокчилар орасидан энг кучлилари беллашди.
E гуруҳи ғолиблари:
1-ўрин: Рауф Касимов;
2-ўрин: Акжол Раҳматуллаев;
3-ўрин: Билолиддин Обидов.
D гуруҳи ғолиблари:
1-ўрин: Исломбек Синдоров;
2-ўрин: Шаҳромбек Каримов;
3-ўрин: Абдулазиз Курбанов.
C гуруҳи ғолиблари:
1-ўрин: Асроржон Омонов;
2-ўрин: Акобирхон Сайдалиев;
3-ўрин: Нурулла Уралов.
B гуруҳи ғолиблари:
1-ўрин: Муҳаммадзоҳид Суяров;
2-ўрин: Бобир Саттаров;
3-ўрин: Алмас Раҳматуллаев.
А гуруҳи ғолиблари:
1-ўрин: Муҳиддин Мадаминов;
2-ўрин: Нодирбек Ёқуббоев;
3-ўрин: Шамсиддин Воҳидов.
Тадбирда иштирок этган Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ёшлар ўртасида билим ва ақл-заковатга қизиқишни тренд даражасига чиқариш энг катта орзу-мақсад бўлганини таъкидлади.
“Биз бундан икки йил аввал ҳар бир йигит-қиз билими ва ақл-идрокини намоён эта оладиган форматни таклиф қилгандик. Ёшлар ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайдиган ўйин майдонини яратдик. Бугун 'Заковат-Гамбит' турнири доирасида юртимизнинг зукко ёшлари шахмат тахтасида машҳур жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ва Хоу Ифанга қарши дона сурдилар.
Ишончим комилки, бу воқеа уларнинг ҳар бирида унутилмас таассурот қолдирди ва кейинги чўққиларни забт этишда замин бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар эса, ўз навбатида, миллатимиз учун намуна бўлиб қолади. Ақлли, ёрқин ва истеъдодли фарзандлар намунаси”, — дейди Мирзиёева.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг