"Ордабаси" билан шартномаси якунига етган Бобир Абдихолиқов собиқ жамоасига қайтиши мумкин.
Sports.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевга маълум бўлишича, 26 ёшли ҳужумчи катта эҳтимол билан фаолиятини "Насаф"да давом эттиради. Футболчида бир нечта махаллий клублардан таклифлар мавжуд. Форвард "аждарлар" сафига ўтишни истамоқда, аммо ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ. Хориждан келадиган вариантлар ҳам кўриб чиқилади. Улар орасида футболчи истагани чиқмаса, Бобир Қаршига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган Абдихолиқов жамоаси сафида 36 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Шунингдек, чемпионат ғолибига ҳам айланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар