
Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида анъанавий “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугун 7 нафар вакилимиз рингга кўтарилиши ҳақида маълум қилгандик. Ҳозирга келиб, 3 нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказиб бўлди.
Жумладан, -51 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев туркиялик Самет Гумусга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, яна бир -51 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Асилбек Жалилов Ирландия вакили Несбитт Рискейни мағлуб этди.
Ҳозиргина -71 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров анчагина жиддий рақиб мўғулистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарни 6:1 ҳисобида таслим этиб, кейинги босқичга йўл олди. Олдинда яна 4 нафар боксчимизнинг жанги бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар