16:30 / 25.02.2024
378

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қандай қўлга киритди? (видео)

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қандай қўлга киритди? (видео)
Фото: Ed Mulholland/Matchroom.
25 феврал тонгида АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (–66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (15-0, 9 КО) мексикалик Пабло Цезар Канёга (35-9-1, 25 КО) қарши рингга кўтарилди.

Жанг 12 раунд этиб белгиланганди, аммо 11-раунд якунланган пайтда Цезар Канё жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади.

Ҳакамлар ғолибни очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учала ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди (109-99).

Жангнинг учинчи раундида Шаҳрам рақибини нокдаун қилишга ҳам муваффақ бўлганди.

Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди, шундан тўққизта жанг муддатидан олдин якунланган.

Шу тариқа, Ғиёсов ярим ўрта вазн (–66,67 кг) тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт