Турнинг марказий ўйинини ўз туғилган кунида ноқулай рақибга қарши ўтказган «Интер» биринчи бўлим ўрталаридаёқ ҳисобни очди. Тактик эҳтиёткорликка эътибор қаратилган ўйинда нерадзуррилар прессингни аъло даражада бажаришди. Аввалига жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Тюрам яққол голли вазият яратиб берди, аммо Скорупски яккама-якка ҳолатга чиқиб келган Барелланинг зарбасини қайтарди. Лекин кўп ўтмай миланлик ҳимоячилар ҳам ўз амплуадошларини, ҳам дарвозабонни иложсиз аҳволда қолдиришди. Бастони чап қанотдан ажойиб узатма берди, Биссек эса тўпни олис устун томонга аниқ йўллади.
«Интер» биринчи бўлимда нисбатан юқори савияли жамоа эканини намойиш этиб берди ва Симоне Индзаги Тиагу Моттани доғда қолдирди. Аммо ўтказиб юборилган гол «Болоня»ни ўзига келтирди ва жамоа иккинчи бўлимда ўзининг дадил футболини ҳамда устунликка интилишини намойиш этиб берди. Пошнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди. Фақат бу ва бошқа ҳужумлар мезбонларни мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.
Йил бошидан буён 13-ғалабасини нишонлаган «Интер» нуқсонсиз ўйнамоқда ва турнир жадвалидаги асосий таъқибчиси «Ювентус» билан орадаги фарқни 18 очкога етказди. Жамоа А серияда 22 ўйиндан буён ютқазмаяпти. Қолаверса, бу ўйинда жамоа тўпурари Лаутаро Мартинесга дам берилганди, у «Атлетико»га қарши сафар ўйини учун асралган. «Болоня» эса ғалабали серияси тўхтатилганига қарамай, «Рома» ва «Аталанта» жамоалари бу турда қандай натижа қайд этишидан қатъи назар кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолади.
«Болоня» – «Интер» 0:1
Гол: 0:1 – 37 Биссек.
«Болоня» – Скорупски, Пош, Лукуми, Бекема, Кристиансен, Фройлер, Эбишер (Моро, 69), Фергюсон, Одгор (Орсолини, 79), Зиркзее (Кастро, 79), Салемакерс (Ндойе, 74).
«Интер» – Зоммер, Дармиан, Ачерби, Бастони, Биссек, Карлос Аугусто (Думфрис, 46), Мхитарян (Фраттези, 61), Чалхонўғли (Аслани, 61), Барелла (Классен, 80), Санчес, Тюрам (Арнаутович, 66).
Огоҳлантиришлар: Зиркзее (25), Фройлер (48), Классен (81).
«Каляри» – «Салернитана» 4:2
Голлар: 1:0 – 12 Лападула, 2:0 – 40 Гаэтано, 3:0 – 51 Шомуродов, 3:1 – 56 Кастанос, 3:2 – 58 Маджоре, 4:2 – 76 Шомуродов.
«Каляри» – Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Ветеска, Нандес (Виола, 66), Янкто (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Элдор Шомуродов, 46), Лападула (Ористанио, 66).
«Салернитана» – Очоа, Дзаноли (Самбия, 74), Фасио, Манолас (Пирола, 46), Брадарич, Башич, Кандрева, Кастанос, Кулибали (Гомис, 74), Маджоре, Тшауна, Вейсман (Нванкво, 65).
Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов А Серияси 28-турига келиб мавсумдаги дастлабки голларини урди.
«Каляри»нинг «Салернитана»га қарши ўйинида Раниери 2-бўлим бошида Элдор Шомуродовни захирадан майдонга туширди. Яқинда жароҳатидан тузалиб қайтган ўзбекистонлик ҳужумчи 56 ва 76-дақиқаларда голлар уриб, дубли эвазига «Каляри»га муҳим ғалабани келтирди – 4:2. Бу унинг Сардиния жамоаси сафидаги дастлабки голлари бўлди.
Унинг узоқ кутилган голидан кейин А Сериянинг твиттердаги расмий саҳифаси ҳам ўзбекча пост қўйди.
Шу тариқа, Шомуродовнинг голлари эвазига «Каляри» очколари сонини 26 тага етказиб, 19-ўриндан 13-ўринга кўтарилди. «Салернитана» эса 14 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади