00:30 / 22.03.2024
942

Ўзбекистон ғалабасига Европадан қандай муносабат бўлди?

Ўзбекистон ғалабасига Европадан қандай муносабат бўлди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Мексика ва Канада ҳамкорлигида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.

Осиё қитъа саралаш турнирининг гуруҳ босқичи учинчи турида Сречко Катанец шогирдлари Гонконг терма жамоаси билан куч синашиб, рақиб майдонида 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Ўйиннинг иккинчи ярмида легионер ўйинчилар – Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматов томонидан киритилган голлар эвазига бош жамоамиз саралаш мусобақасидаги очколари сонини еттитага етказиб олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабасига Европанинг кучли бешлик чемпионатлари – Италия ва Франция лигаларида ўйнаётган Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам катта ҳисса қўшгани боис, ушбу мамлакатлар футболини ёритаётган нуфузли манбалар Гонконгдаги ўйинга муносабат билдирди.

Паола ПАСКАЛИС, TUTTOCAGLIARI.NET сайти эксперти:

Элдор Шомуродов жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаси доирасида Гонконг ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлди.

Ушбу беллашув 2:0 ҳисобида ўзбекистонлик ғалабаси билан якунланди. “Кальяри” ҳужумчиси баҳснинг 49-дақиқасида ўзбекларнинг биринчи голини киритди ва ғалабага катта ҳисса қўшди. Энди ҳар икки жамоа 26 март куни Тошкентда ўзаро иккинчи учрашувни ўтказади.

Игнацио КАДДЕО, CALCIOCASTEDDU.IT сайти эксперти:

Гонконг ва Ўзбекистон беллашувнинг иккинчи бўлим бешинчи дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасига тўп киритиб, мувозанатни бузди. Ўйин 2:0 ҳисобида ўзбеклар фойдасига ҳал бўлди.

Америка қитъасининг бир неча мамлакатлари мезбонлик қиладиган футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинида ўзбекистонликларнинг иккинчи голини Рустам Ашурматов урди.

“Сампдория”нинг собиқ футболчиси Сречко Катанец бошқараётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз гуруҳидаги очколари сонини еттитага етказган ҳолда, пешқадамлардан бири бўлиб турибди.

Клемент КУРТУА, LENSOIS.COM сайти эксперти:

Жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш мусобақаси учинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафар ўйинида мезбонлар – Гонконг футболчиларини 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Абдуқодир Ҳусанов жамоадошлари бу беллашувда қийинчиликсиз ғалаба қозонганини таъкидлаш лозим. Ўзбеклар ўйин тизгинини иккинчи бўлимнинг бошида Элдор Шомуродов тўп киритганидан кейин ўз қўлига олди.

66-дақиқада Рустам Ашурматовнинг голидан кейин ўзбеклар ҳисобдаги фарқни йириклаштирди. “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ғалабали учрашувда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ғалабасига Европадан қандай муносабат бўлди?