11:22 / 05.04.2024
124

“Челси” сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб, “Манчестер Юнайтед”дан ғалабани тортиб олди

“Челси” сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб, “Манчестер Юнайтед”дан ғалабани тортиб олди
Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 31-туридан ўрин олган учрашувлар 4 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Челси” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Галлаҳер ҳисобни очди. 19-дақиқада Палмер пенальтидан гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 34-дақиқада Гарначо жавоб голини урди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Бруну Фернандеш мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар хавфли вазиятларни юзага келтирди. 67-дақиқага келиб, манкунианликлар футболчиси Гарначо яна бир бор дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. 90+10-дақиқада эса Палмер яна бир бор ишлаб олинган пенальтини голга айлантирди ва драматик баҳс ҳали тугамаганини билдирди. Майдон марказидан бошланган ўйин яна бир хавфли вазият ва лондонликларнинг голли ҳужуми билан якунланди. 90+11-дақиқада Палмер ҳет-трикни расмийлаштириб, жамоасининг супер ғалабасига ҳисса қўшди.

“Челси” –“Манчестер Юнайтед” 4:3
Голлар
: 1:0 – 4 Галлаҳер, 2:0 – 19 Палмер (пенальти), 2:1 – 34 Гарначо, 2:2 – 39 Бруну Фернандеш, 2:3 – 67 Гарначо, 3:3 — 90+10 Палмер (пенальти), 4:3 — Палмер.
“Челси”: Петрович, Гюсто (Гилкрист, 75), Дисаси (Чалоба, 75), Бадяшил, Кукуреля, Галлаҳер, Мудрик (Стерлинг, 71), Фернандес, Палмер, Кайседо (Чуквуэмека, 71), Жексон.
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Уан-Биссака, Варан (Эванс, 46; Камбвала, 66), Магуайр, Диогу Далот, Каземиро (Мактоминей, 75), Бруну Фернандеш, Майну, Антони, Гарначо, Ҳейлунд (Рэшфорд, 66).
Огоҳлантиришлар: Гюсто (32), Фернандес (35).

“Ливерпуль” эса ўз майдонида “Шеффилд”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мерсисайдликлар сафида Дарвин Нунез, Алексис Мак Аллистер ва Коди Гакполар ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир гол Бредли ҳисобига автогол сифатида ёзилди.

“Ливерпуль” –“ Шеффилд” 3:1
Голлар
: 1:0 – 17 Нуньес, 1:1 – 58 Бредли (автогол), 2:1 – 76 Мак Аллистер, 3:1 – 90 Гакпо.
“Ливерпуль”: Келлеҳер, Бредли, ван Дейк, Конате, Гомес (Гакпо, 73), Собослаи (Жонс, 73), Мак Аллистер, Гравенберҳ (Робертсон, 60), Салоҳ (Эллиотт, 60), Диас, Нуньес.
“Шеффилд Юнайтед”: Грбич, Богл, Робинсон, Ҳолгейт (Слиман, 87), Аҳмедҳожич, Трасти (Брукс, 78), Ҳамер (Осборн, 62), Винисиус, Арбластер, Макати (Макберни, 63), Бреретон (Осула, 63).
Огоҳлантириш: Макберни (87).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Челси” сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб, “Манчестер Юнайтед”дан ғалабани тортиб олди