Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони “Ордабаси” ўтган йили қўлга киритган унвонини ҳимоя қилишга қийналмоқда. Бу кўп жиҳатдан мавсумлар оралиғида таркибда юз берган ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ.
Шундай бўлса-да, чимкентликларга юқори ўринлар учун курашда ўзбек легионерлари – Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров катта ёрдам беряпти.
Премьер-лиганинг тўртинчи турида “Ордабаси” сафар ўйинида “Турон” жамоаси меҳмони бўлди. Бунгача чимкентликлар учта учрашувда биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этгани боис, бу галги баҳснинг натижаси муҳим аҳамият касб этарди.
“Ордабаси” қийин ўтган беллашувни ўз фойдасига ҳал қилишни уддалади. Меҳмонларнинг ғалабасини Жасур Яхшибоев таъминлади. Легионеримиз биринчи бўлим ўрталарида жамоадошининг жарима нуқтасидан узатган тўпини боши билан “Турон” дарвозасига жойлаб қўйди. Бу гол учрашувда ягоналигича қолди.
Жасурбек Яхшибоев ўз голи билан жамоасини чемпионлик курашига қайтарди ҳамда бундан ташқари, ўзи ҳам лига тўпурарлари пойгасига қўшилди.
Айни пайтда легиоренимиз тўпурарлар баҳсида учтадан гол киритган Евгений Берёзкин (“Қизилжар”) ва Идрис Умаев (“Актобе”) билан бирга пешқадамлик қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Жасурбек Яхшибоев қўшни мамлакат чемпионатининг дастлабки тўртта учрашувидан учтасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ҳамюртимиз “Шахтёр”, “Қайрат” ва “Турон” дарвозаларини ишғол қилди. Шунингдек, унинг ҳисобида битта голли пас ҳам бор.
“Ордабаси”даги иккинчи вакилимиз – Шаҳбоз Умаров тўртта учрашувда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлган.
Тўртинчи турдан сўнг Қозоғистон Премьер-лигасида саккиз очко тўплаган “Қайрат” пешқадамлик қилмоқда. Бу жамоа иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этган.
Жорий мавсумда “Қайрат” шарафини ўзбекистонлик легионер Иброҳимхалил Йўлдошев ҳимоя қилмоқда. Қозоғистонликлар чап қанот ҳимоячисини кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан Россиянинг “Нижний Новгород” жамоасидан бир мавсумга ижарага олди.
Йўлдошев ўзи учун янги чемпионатда мунтазам майдонга тушмоқда ва “Қайрат”нинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Қозоғистон Премьер-лигада тўп тепаётган яна бир легионеримиз Шоҳназар Норбековнинг ишлари юришмаяпти. Тажрибали ҳужумчимиз ўйнаётган “Қайсар” жамоаси ҳали бирорта очко жамрғара олмаган ягона жамоа ҳисобланади.
Таниқли мураббий Виктор Кумиков қўл остида ўйнаётган Шоҳназар Норбеков эса, учта ўйинда майдонга тушганига қарамай, ҳали голлари ҳисобини оча олгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади