
Видеоблогер Жейк Пол(9-1, 6 KO) ва супер оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон(50-6, 44 КО) ўртасидаги жанг октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.
"Майк Тайсон шартнома бўйича тўлиқ текширувдан ўтиши керак бўлади. Кейинчалик жангни ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.
Жанг октябрь ойида бўлиб ўтиш мумкин, Тайсоннинг соғлигида жиддий муаммо йўқ, аммо унинг тикланиши учун вақт керак", - деди агентлик манбаси.
Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги жанг дастлаб 20 июль кунида ўтказилиши тасдиқланганди, аммо 27 май куни 57 ёшли Майк Тайсон Маямидан Лос-Анжелесга парвоз пайтида ўзини ёмон ҳис қилгани маълум бўлди. Маълум қилинишича, спортчининг жароҳати кучайган, кўнгил айниши ва бош айланишидан шикоят қилган, қўнгандан кейин тиббий ёрдам кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар