Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди

Спорт1 дақиқа ўқиш241
Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди
Ўзбекистон ОТЖ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ФИФАга интервью берди.

«Бу босқичга чиққанимиздан хурсандмиз, бу ўзбек халқини хурсанд қилганига ишонамиз. Энди тарихни унутиб, янги марраларни забт этиш вақти келди. Мен олимпия терма жамоасида эканлигимдан бахтлиман».

Боксчиларимиз ҳақида

Мамлакатимизда футболдан ташқари боксни жуда қаттиқ яхши кўришади, боксчиларимиз жуда кучли. Агар имкон топсам, уларни қўллаб-қувватлаш учун бораман.

Қайси мусиқани яхши кўриши ҳақида

Мусиқа тинглашни яхши кўраман, жанг танламайман, қайси бири ёқса, шуни тинглаб кетаман. 22 ёшли йигит бошқалардан кўра кўпроқ эшитишни яхши кўрадиган куй — бу унинг миллий мадҳияси; олтин водийлар, қуёш нури, эркинлик ва «дунё бор экан, шон-шуҳрат порлаши» истагига ишоралар билан тўлдирилган куй.

Биз Парижга тасодифан келиб қолмадик…

Олимпиадага илк бор йўл олиш тасодифий натижа эмас эди, чунки бугунги кунга қадар кўп меҳнат, вақт ва куч сарфланди. Гуруҳда Испания фаворитдек кўриниши мумкин, бироқ биз уларга қарши фақат яхши натижа учун майдонга тушамиз. Шунингдек, гуруҳдаги қолган рақибларимизни ҳам мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олишни мақсад қилганмиз.

Мақсадимиз?

Биринчи навбатда плей-оффга йўл олиш. Кейин эса медаллар учун курашамиз.

Биз олимпиада жамоаларига «сирли от» бўлишимиз мумкин…

Биз сўнгги тўрт йилимизни ушбу мусобақада иштирок этиш учун сафладик. Бизда ажойиб жамоа бор. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва бу йўлда курашишни истаймиз. Биз кўпчилик учун сюрприз бўлишимиз аниқ. Бизда ажойиб жамоа, иқтидорли футболчилар ва шижоатли мураббий бор. Балки одамлар Аргентина, Испания ва Францияни фаворит деб билишар, чунки уларда жуда кучли таркиб бор. Лекин, юқорида айтганимдек, медаллар учун курашиш учун бизда ҳам катта имконият бор.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?