IBA гендер тестидан ўта олмаган боксчилар қурбонларига мукофот тўлайди

Спорт1 дақиқа ўқиш331
IBA гендер тестидан ўта олмаган боксчилар қурбонларига мукофот тўлайди
Имон Хелиф Фото: Reuters
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв гендер тестидан ўта олмаган боксчиларга мағлуб бўлган спортчиларга худди Олимпиада олтин медалидек мукофот тўланишини айтди.

«IBA жабрланган боксчиларни Олимпиадада биринчи ўринни олгандек мукофотлайди. Биз барчани гендер дискриминациясидан ҳимоя қиламиз», деб ёзди Кремлёв.

1 август куни италиялик боксчи Анжела Карини 47-секундда жазоирлик Имон Хелифга қарши жангни давом эттиришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, рақибининг зарбасидан кейин бурнида қаттиқ оғриқ сезган, мувозанатни йўқотган ва нафас олишда қийналган. 2 август куни Карини спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

2 август куни тайванлик боксчи Лин Юйти Олимпиада турнирида Ўзбекистон вакили Ситора Турдибековани мағлуб этди. Турдибекова мағлубиятни кўзида ёш билан қабул қилди ва рақибини қутлашни истамади.

Аввалроқ, Имон Хелиф ва Лин Юйти IBA гендер тестидан ўтолмаган ва аёллар ўртасидаги мусобақалардан четлатилган эди.

Бироқ, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бу борада ўз тестини ўтказди ва ҳар иккала спортчининг аёллар ўртасидаги мусобақада иштирок этишига рухсат берди.

Имон Хелиф ва Лин Юйти билан боғлиқ вазият ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аввалроқ, IBA Олимпиада бокс турнири ғолибларига 100 минг доллар миқдорида мукофот тўлашини эълон қилган эди.

Қайд қилиш жоиз, Халқаро олимпия қўмитаси IBA ташкилотини тан олиши ҳақидаги қарорни бекор қилган. ХОҚ олимпиада бокс турнирини мустақил равишда ўтказмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?