26
Коста-Рика терма жамоаси устози: "Баҳсни "аутсайдер" сифатида бошлаб, ўйин давомида бурилиш ясай олдик"
Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Александер Рамос сайтимизга кичик интервью берди.
- Жамоангизни ғалаба билан ва кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Коста-Рика терма жамоаси учрашувни "аутсайдер" сифатида бошлади, аммо ўйин давомида биз вазиятни ўзгартириб юбордик. Йигитларнинг сайил ҳаракатлари ва кучли иштиёқ туфайли ўйинда бурилиш ясай олдик.
- Коста-Рика терма жамоаси ўйиннинг қайси пайтида ўйинни ўзгартиришга ўзида куч топа олди?
- Бу ўйин Жаҳон чемпионатидаги тақдиримизни ҳал қиларди. Тўғрисини айтсам, бунчалик кўп голлар бўлишини кутмагандим. Сабаби ўйин катта аҳамиятга эга эди. Мундиалда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.
- Ўзбекистон футзал терма жамоаси машҳур испаниялик бош мураббий билан мундиалга тайёргарлик кўрди, аммо бугун кўрганимиздек натижа яхши бўлмади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Бош мураббийингиз терма жамоани яхши даражага олиб чиққани кўриниб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси Венансио билан ишлашда ва ривожланишда давом этишига тилакдошман. Биласизми, ҳозирги кунда Испания, Португалия, Бразилия, Аргентина терма жамоаларининг кучлироқ эканлиги яққол сезилади, қолган терма жамоалар эса ўзаро рақобатлаша олади ва барчанинг кучи тенг.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Коста-Рика терма жамоаси, Александер Рамос, Жаҳон чемпионати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди