Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Марказий жангда ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби, россиялик Артур Бетербиев мазкур вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби бўлиб турган ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилди.
Жанг 12 раунд давом этди ва Бетербиевнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳсда 114-114, 115-113, 116-112 ҳисобида Бетербиев профессионал боксдаги 21-ғалабасини нишонлади. Бу унинг муддатидан олдин тугамаган биринчи жанги ҳисобланади. Шу тариқа Бетербиев олтита камар соҳибига айланди — WBA, WBO, WBC, IBF, IBO, The Ring.
Унинг рақиби Бивол ўзининг биринчи мағлубиятини қабул қилди. Жанггача у 23 та жангда ғалаба қозонган (12 тасини нокаут билан) эди.
Ар-Риёд шаҳри, Кингдом Арена, Ярим оғир вазн, Артур Бетербиев, Дмитрий Бивол, Мутлақ чемпион «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
КХДР - Ўзбекистон: Футболчиларга қўйилган баллар билан танишинг