15:55 / 13.10.2024
66

Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол мутлақ чемпионлик жангидан кейин нималар деди?

Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол мутлақ чемпионлик жангидан кейин нималар деди?
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Kingdom Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Марказий жангда ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби, россиялик Артур Бетербиев мазкур вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби бўлиб турган ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилди.

Жанг 12 раунд давом этди ва Бетербиевнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳсда 114-114, 115-113, 116-112 ҳисобида Бетербиев профессионал боксдаги 21-ғалабасини нишонлади.

Жангдан сўнг иккала боксчи ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images
Мутлақ жаҳон чемпионига айланган Артур Бетербиев:Бивол ғалабага лойиқ жанг қилдим деб ўйлаяптими? У истаган нарсасини гапириши мумкин. Унга реванш беришга тайёрман. Фақат ярим йилдан олдин эмас. Ҳа, айтганча, Саудия Арабистони ҳукумати ҳам буни хоҳласа, албатта”.

Фото: Getty Images
Дмитрий Бивол:Ҳозир ўз хонамга бориб, ўтириб ўйлаб олмоқчиман. Қайд дафтарчамга яқин ойлардаги режаларимни ёзаман. Жангни қайта кўриш ниятим йўқ.

Бетербиевнинг қўли кўтарилгандаги ҳолатим? Ҳаммаси жойида. Энди кейин ҳақида ўйлаш керак
”.

Артур Бетербиев, Дмитрий Бивол, Мутлақ чемпионлик, Жангдан кейин, Фикрлари

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол мутлақ чемпионлик жангидан кейин нималар деди?