Нигерия терма жамоаси Африка Миллатлари кубоги мусобақаси саралаш турнирида кутилмаган вазиятга тушиб қолди.
Ливиядаги учрашувда қатнашиш учун йўлга чиққан нигерияликлар самолётини бошқа аэропортга йўналтиришди. Бу аэропорт ташландиқ ҳолатда бўлиб, футболчилар 13 соат давомида овқат, сув ва алоқасиз қолиб кетган. Улар самолётда ухлашга мажбур бўлди.
Футболчилар ўйин жойига етиб бориши учун бир неча соат йўл юриши керак эди. Бироқ мезбон томон уларга транспорт воситаси ҳам ажратгани йўқ.
Яқин атрофдаги меҳмонхоналарга нигерияликларга жой беришни ҳам таъқиқлаб қўйишди. Хуллас меҳмон жамоа кўчада қолди.
Нигерия Ливия томонини учрашувни атайин барбод қилишда айбламоқда. Ливияликлар эса бу ҳолатда ўзларини оқлаш учун асос топди. Улар нигерияликлар бир неча кун аввал ўз мамлакатларида Ливия терма жамоасини ёмон кутиб олиб, аэропортда бир неча соат ушлаб турган. Бу ҳолат ана шу ўзига яраша меҳмондорчиликка жавоб бўлганини таъкидлашмоқда.
Манба: Sports.uz
Ливия, Нигерия футболчилари, Ташландиқ аэропорт, Қолдириб кетди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди