ФИФА ташкилоти ўзининг расмий сайтида Европа мамлакатлари терма жамоаларининг 2026 йилги жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнири қуръа ташлаш маросими учун рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, терма жамоалар қуйидаги кўринишда саватларга ажратилди:
1-Саватча: Франция, Испания, Англия, Португалия, Нидерландия, Бельгия, Италия, Германия, Хорватия, Швейцария, Дания ва Австрия.
2-Саватча: Украина, Швеция, Туркия, Уэльс, Венгрия, Сербия, Польша, Руминия, Греция, Словакия, Чехия ва Норвегия.
3-Саватча: Шотландия, Словения, Ирландия, Албания, Шимолий Македония, Грузия, Финляндия, Исландия, Шимолий Ирландия, Черногория, Босния ва Герцеговина, Исроил.
4-Саватча: Болгария, Люксембург, Беларусь, Косово, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Эстония, Кипр, Фарер ороллари, Латвия ва Литва.
5-Саватча: Молдова, Мальта, Андорра, Гибралтар, Лихтенштейн ва Сан-Марино.
УЕФА саралаш босқичи 2025 йилнинг мартидан бошланади ва ноябрь ойида якунланади. Жами 12 та гуруҳ ташкил қилинади, улардан 4-5 терма жамоа бўлади ва гуруҳ ғолиблари тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Бу босқичга қуръа 13 декабрь куни ташланади.
Яна тўртта ўрин соҳиблари 2026 йилнинг мартида 16 та мамлакат терма жамоаси иштирокидаги саралаш ўйинларида аниқланади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ФИФА раҳбарияти 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири иштирокчилари қаторига Россия терма жамоасини киритмади.
Sport24 порталининг маълум қилишича, Россия терма жамоаси келаси йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё мамлакатлари терма жамоалари билан куч синашиши кутилмоқда.
Манбага кўра, 2025 йилнинг 1-9 сентябрь кунлари Марказий Осиё минтақасининг Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон ҳамда таклифга кўра яна иккита терма жамоа иштирокидаги турнир ташкил этилади.
Таклиф этиладиган терма жамоалардан бири айнан Россия бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Россия ўртасидаги қуролли тўқнашувлар туфайли Россия терма жамоалари ва клублари УЕФА ҳамда ФИФА шафеълигида ташкил этилаётган мусобақалардан четлатилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия футболчилар билан 2022 йилнинг ноябрь ойида ўзаро куч синашиб, Тошкентдаги ўйинда ҳисоб очилмаган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди