Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

Спорт1 дақиқа ўқиш224
Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди
Видеодан кадр
Instagram`да таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг Buka Gym спорт залида оғзи бекитилган айиқ билан жанг қилаётгани акс этган видео тарқалди.

Мусиқа билан эълон қилинган роликда араб тилида «Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан!» сўзлари билан овоз берилган бўлиб, спортчи жониворни бир неча бор чалқанчасига йиқитади. Бу пайтда айиқни бошқа бир киши жиловида ушлаб турган.

Ижтимоий тармоқларда жаҳон чемпиони ва Олимпиада кумуш медали совриндорининг ҳаракатлари қораланди. Фойдаланувчилар видеони жойлаштирган каналдаги пост остида «даҳшатли», «жирканч», «ҳайвонлар устидан кулиш» каби шарҳларни қолдиришган. Кейинчалик видео ўчирилди, аммо бошқа кўплаб каналлар уни нусхалашга улгурди.
Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди
Фото: Instagram
«Mehr va Oqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти видеони кўриб ҳайратга тушган фуқаролардан хабарлар олганини маълум қилди. Шу билан бирга, видеода бошқа спортчилар ҳам борлиги айтилади. Айиқнинг тирноғи йўқ, дея аниқлик киритишди жамоатчилик вакиллари.

Ташкилот Ички ишлар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ариза тайёрлади.

Спортчи ҳам, тасвирга олиш ишлари олиб борилган спорт зали ҳам ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Манба: gazeta.uz

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Собиқ xAI ходимлари келажакни башорат қилишга ёрдам берувчи AI стартапини ишга туширди
  2. Жамият
    Кўпчиликнинг эътиборини тортган отнинг тақдири маълум бўлди (видео)
  3. Маданият
    Маҳлиё Асқаралиева туғилган куни ва илк бор она бўлганини маълум қилди (фото)
  4. Жамият
    40 дан ортиқ тилни ўрганган машҳур полиглот Южи Белеза Ўзбекистонга келди (видео)
  5. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум Беледиеспор»га урган голи энг чиройли деб топилди
  6. Спорт
    Саудия Арабистони компанияси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича музокара бошлади
  7. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  8. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  9. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  10. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда