Эрлинг Ҳоланд Абдуқодир Ҳусановни қандай қўллаб-қувватлаганини кўринг (видео)

Эрлинг Ҳоланд Абдуқодир Ҳусановни қандай қўллаб-қувватлаганини кўринг (видео)
Футбол бўйича Англия чемпионатининг 23-тур, марказий баҳси “Манчестер Сити” — “Челси” (3:1) ўйинидан кейин “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида илиқ фикр билдирди. Унинг айтишича, Ҳусанов – яхши марказий ҳимоячи.

“Бу унинг илк учрашуви эди. Асабийлик, ҳаяжон - бундай вазиятларда нормал ҳолат. Мен ўзимнинг илк ўйинимни эслайман. Ўшанда Англия Суперкубоги доирасида ”Ливерпуль“га қарши майдонга тушгандим. Унга яна иккита ўйин беринг ва Абдуқодирнинг нималарга қодир эканини кўрасиз”, - деди “Манчестер Сити” етакчиси.

Бундан ташқари “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўйин давомида Абдуқодир Ҳусановни фойдали ҳаракатлари учун ҳам бир неча марта қўллаб-қувватлади. Буни қуйидаги видеолар кўрсатиб турибди.

Мазкур видеода ўйиннинг 2-дақиқасида Абдуқодир бошлаган ҳужум учун Ҳоланд уни олқишламоқда.

Ушбу видеода эса норвегиялик унинг "подкати”га ижобий реакция билдирди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар